Келажакка ишонч билан
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://t.me/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Куни кеча ўтказилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари ташриф буюрган хонадон эгаси “Аёллар дафтари”да тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида рўйхатга олинган эди. “Гулистон” маҳалласидаги Гулноза Бекчанова имтиёзли равишда 33 млн сўм кредит олди. Хонадонининг бир хонасини тикув машиналари учун ажратган ҳунарманд ўз шогирдлари билан юртдошларимизнинг буюртмалари асосида чиройли, замонавий ва бежирим пардаларни тайёрламоқдалар. Бугунги кунда “Ҳунарманд” уюшмасига ҳам аъзо бўлган Гулноза маҳалладаги тикувчиликка қизиқадиган аёл-қизларга ҳам ўз ҳунарини ўргатмоқда.
Шунингдек, пресс-тур вакиллари “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролари ҳудудида жойлашган “Супер балиқлар” фермер хўжалигида бўлиб, асосан чавоқ балиқлари етиштириш ва аҳолига парҳезбоп балиқ гўшти етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорнинг фаолияти билан танишдилар.
Теварак атрофлари қумликдан иборат бўлган ушбу ҳудуд бундан олти йил олдин тадбиркор Д.Юсупов томонидан тозаланиб балиқчиликка ихтисослаштирилган хўжаликка асос солинди ва ҳалқимизнинг парҳезбоп балиқ гўшти билан таъминлашда ўз улушини қўшиб келмоқда.
ОАВ вакиллари фермер хўжалигининг янгидан ташкил қилинган ҳовузлари, балиқларни урчитишга мўлжалланган сувни ҳайдовчи ҳовуз ва чавоқларни етиштирадиган янги замонавий қурилмалар ҳамда балиқ етиштирилаётган ҳудуд билан танишдилар. 40 нафар фуқаролар, асосан ёшлар учун иш ўринларини яратган тадбиркорда балиқчилик билан шуғулланишни хоҳловчи тадбиркорларга чавоқ етказиб бериш ва аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги имкониятлари ҳам мавжуд.
“Тозабоғёп” овулида ўз-ўзини иш билан банд қилиб келаётган Каландаровлар оиласи асосан беданачилик билан шуғулланади. Шифобахш гўшт ва тухум етказиб келаётган оиланинг бизнеси билан танишиш жараёнида иш фаолияти бўйича кўплаб савол-жавоблар ҳам бўлди. –Бу тадбиркорликни ўрганиш учун 2019 йил декабрда 50 дона бедана келтириб 2020 йил июнгача тажрибамни оширдим. Кейин эса имтиёзли кредит билан ишимни ривожлантирдим. Қиш ойларида тухумга талаб юқори бўлганлиги сабабли беданаларнинг сонини 3000тагача кўпайтирдим. Ҳозирги кунда 1000та беданамиз бор. Маҳсулотлар туманимиз бозорларига, дўконларига етказилмоқда, дейди Қ.Қаландаров.
Ўтказилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари турли соҳаларда ҳаракат қилаётган тадбиркорларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан унумли фойдаланишлари, иш фаолиятидаги натижа сабаб ҳаётдан розилиги, келажакка ишонч билан дадил ҳаракат қилишаётганлигининг гувоҳи бўлдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.