Келажак касби

Келажак касби


Биз ҳар доимгидек оддий тарзда кун кечирар эканмиз, қаердадир, параллель реалликда илм-фан, робототехника ва тараққиёт катта ва шахдам қадамлар билан илдамлаб кетмоқда. Инсониятни яқин 10-15 йилда айнан шу ҳолат кутмоқда.


Виртуал реаллик ускуналари бозорининг ўсиши. Шу муносабат билан VR дизайнери касби истиқболи порлоқ бўлиб бораверади.


Глобал роботлаштириш. Робоэтика бўйича адвокатлар Сунъий интеллект инсоният оламида қайси асосларда фаолият юритиши мумкинлигини аниқлашади. 

Дунёнинг энг зўр музейлари бўйлаб уйингиздан чиқмай туриб сайр қилишингиз мумкин. VR ва digital-экскурсоводлар сизларга ёрдамга келади.


“Ақлли уй”да чойнак ўзи тостер билан келишиб нонушта тайёрлайди. Бунинг учун сифатли компьютер дастури керак, “буюмлар интернети” таҳлилчилари ҳуш келибсиз.


Космик туризмни ривожлантириш космик гидларнинг карьеравий ўсиши учун “самовий” истиқболлар очади. Тайёргарлик учун вақт етарли: экспертлар космик “бум” бошланиш муддатини 2030 йил бошларига таҳмин қилишмоқда.


Дунё инсон миясини компьютерлар билан уйғунлаштирувчи нейроинтерфейслар нима эканлигидан хабар топишади.


Шахсий маълумотлар куратори ахборотни мослаштириш ва тизимлаштирилган бир оқимга жойлаштиришга ёрдам беради.


Сайёранинг экотизимларини тиклаш бўйича мутахассис ҳам асқотади. Изоҳга ҳожат йўқ. Ер сайёраси аллақачон эскира бошлган.


Доимий озиқлантириш тизимлари ишланмаси бўйича мутахассислар барқарор энергетикага ўтишга ёрдам беришади.


3D-босмани лойиҳалаштириш. 3D технологиялар ҳозир кенг қўлланилмоқда. Дунёни ўзгартиришни ҳозирдан бошла.


Майнд-фитнес бўйича тренер ҳаммага керак. Зеро, биз ҳаммамиз дангасамиз, ўз салоҳиятимизни ишга солмаймиз. Айни пайтда, тезкор ўқиш сирлари, аъло даражадаги хотира ва кучли мотивация ҳали ҳеч кимга панд берганича йўқ.


Шу тариқа, тизимли фикрлашни ўрганиш, юқори технологияларни ҳар жиҳатдан ўрганиш, хорижий тилларни эгаллаш ва шахсий самарадорлик тизимини такомиллаштириш – бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан.


Мазкур мақола Microsoft ва Future Laboratory томонидан 2017 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра тузилган.


#ривожланиш


https://t.me/Hack_the_biz


Report Page