“Kelajak yoshlari”

“Kelajak yoshlari”

Халқаро танловини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Nurjahon Shodmonova


“Kelajak yoshlari”

Халқаро танловини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2026 йил

1 апрелдаги ПҚ-120-сон қарори;

“Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш

бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида” 2026 йил 2 июндаги

ПФ-103-сон фармонига асосан “Kelajak yoshlari” (бундан буён матнда -

халқаро танлов деб юритилади) халқаро танловини ташкил этиш ва ўтказиш

тартибини белгилайди.

2. Халқаро танлов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг

35 йиллигига бағишланиб, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа

мамлакатларнинг мусиқа ва санъат йўналишидаги таълим муассасалари

(болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Республика “Келажак

марказлари”, маданият марказлари, мактабгача таълим

тарбияланувчилари ва бошқа муассасалар иштирокида)нинг профессионал

ҳамда ҳаваскор ижрочилари, мустақил ижрочилар, иқтидорлилар

иштирокида ўтказилади.

3. Халқаро танловда ҳар бир иқтидорлар эркин тарзда иштирок этиш

ҳуқуқига эга.

4. Халқаро танловни янада оммалаштириш мақсадида махсус челенж

ўтказилади ва ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади.

2-боб. Танловнинг мақсадлари

5. Халқаро танловнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Мустақиллигимизнинг 35 йиллигини кенг нишонлаш;2

ёшларнинг ижодини кенг намоён этишга кўмаклашиш;

янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

ҳар бир мамлакатнинг ўз мусиқа санъатини жаҳон саҳналарида кенг

тарғиб этиш;

миллий қўшиқчилик, миллий куй ва оҳангларни янада оммалаштириш,

ёшлар қалбига олиб кириш;

ёшларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни

янада ошириш;

ёш ижрочиларнинг истеъдоди ва ижодий қобилияти бўйича ижрочилик

кўникмаларини янада ривожлантириш;

жаҳон мумтоз композиторларининг асарлари, ўзбек ва бошқа халқлар

бастакорлари куйларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар

яратиш.

3-боб. Танловда иштирок этиш

6. Халқаро танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

“Mening yurtim”

телеканали, “Renessans” телеканали ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан

2026 йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида (оффлайн тарзда)

ўтказилади.

Аризалар 2026 йилнинг 15 августидан – 15 сентябрга қадар онлайн

тарзда Ташкилий қўмитанинг қуйидаги манзиллари орқали қабул қилинади:

Телеграм орқали 95-008-59-29 га;

Телеграм бот @newtalents_24 га;

Электрон почта манзили:newtalentsuzb@gmail.com

Иштирокчилар томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

Иштирокчи анкетаси (тақдим этилган вариантда);

1 дона электрон вариантда рангли ижодий фотосурат;

Иштирокчининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномаси ёки паспорти;

номзоднинг ижро этадиган асарлари рўйхати.

4-боб. Халқаро танловни ташкил этиш ва ўтказиш шартлари

7. Халқаро танлов қуйидаги йўналишлар бўйича якка ва жамоавий

тарзда ўтказилади:

1. 

Фортепиано 

ижро вақти 10 минутга қадар

2. 

Торли чолғулар 

ижро вақти 10 минутга қадар

3. 

Дамли ва зарбли

чолғулар

ижро вақти 8 минутга қадар

4. 

Эстрада чолғу

ижрочилиги 

ижро вақти 8 минутга қадар


3

5. Эстрада хонандалиги ижро вақти 10 минутга қадар

6. Академик хонандалик ижро вақти 10 минутга қадар

7. Анъанавий хонандалик ижро вақти 10 минутга қадар

8. Халқ чолғулари ижро вақти 10 минутга қадар

9. Анъанавий чолғу

ижрочилиги

ижро вақти 10 минутга қадар

10. 11. ижро вақти 10 минутга қадар

12. Тасвирий санъат –

13. 14. Амалий санъат –

15. ижро вақти 10 минутга қадар

Фольклор 16. Хор 17. Шерият 18. Журналистика 8. Иштирокчилар ихтиёрий тарзда белгиланган вақтдан чиқмаган

ҳолда битта ёки уша вақтга мослаб иккита асар танлаб ижро этади.

Тасвирий санъат йўналиши иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси

Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистон” мавзусида

ижодий ишни белгиланган вақт (4 соат мобайнида) ичида чизадилар.

Амалий санъат йўналиши иштирокчилари ҳам Ўзбекистон

Бахшичилик Хореография Театр санъати ижро вақти 8 минутга қадар

ижро вақти 15 минутга қадар

ижро вақти 10 минутга қадар

ижро вақти 10 минутга қадар

ижро вақти 10 минутга қадар

Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистон”

мавзусида белгиланган вақт (5 соат мобайнида) ичида ижодий иш

яратадилар.

Тасвирий санъат ва амалий санъат йўналиши иштирокчилари ўзлари

билан аввал яратилган ижодий асарларни олиб келганига балл қўйилади.

Хонандалар қўшиқни жонли овозда ижро этиши шарт (овозда

фонограммадан фойдаланишга йўл қуйилмайди). Мусиқада фонограммадан

фойдаланиш мумкин.

Иштирокчилар жўрнавоз (концертмейстер)ни ўзлари билан, иҳтиёрий

равишда, ўз келишувига кўра олиб келадилар. Бунга Ташкилий қўмита

аралашмайди.

Жамоавий иштирокчилар сони 20 нафаргачани ташкил этиши мақсадга

мувофиқ.

9. Иштирокчилар ёшига кўра қуйидаги гуруҳга бўлинади:

Биринчи гуруҳ - 3 ёшдан 6 ёшга қадар;

Иккинчи гуруҳ - 7 ёшдан 9 ёшга қадар;

Учинчи гуруҳ - 10 ёшдан 12 ёшга қадар;

Тўртинчи гуруҳ - 13 ёшдан 15 ёшга қадар;

Бешинчи гуруҳ - 16 ёшдан 19 ёшга қадар;4

Олтинчи гуруҳ - 20 ёшдан 24 ёшга қадар;

Еттинчи гуруҳ - 25 ёшдан 35 ёшга қадар.

5-боб. Халқаро танлов номинациялари

10. Халқаро танлов иштирокчилари орасидан қуйидаги

йўналишларда номинация ғолиблари аниқланади.

- чолғучилар учун “Сеҳрли бармоқлар” номинацияси;

- хонандалар учун “Олтин овоз” номинацияси;

- рассомлар учун “Ёш рассом” номинацияси;

- ҳунармандлар учун “Олтин ҳунар” номинацияси;

- хореография учун “Шарқ нафосати” номинацияси;

- театр учун “Саҳна мўжизаси” номинацияси;

- бахшилар учун “Ёш бахши келажак вориси” номинацияси

Жами 7 та номинация ғолиблари аниқланади. Улар махсус статуэтка ва

диплом билан тақдирланади.

6-боб. Халқаро танлов иштирокчиларини баҳолаш

11. Иштирокчилар Халқаро ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси

томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизимда баҳоланади. Айрим хорижлик

ҳакамлар ҳайъати онлайн тарзда иштирок этиб, ҳар бир иштирокчини

эшитади ва баҳолайди. Бунда, ҳакамлар иштирокчиларнинг ҳаваскор

ва профессионал эканлигига қараб алоҳида тарзда баҳолайди.

Иштирокчилар ёш тоифасида баҳоланади ва ёш тоифасида ғолибликни қўлга

киритади.

Иштирокчиларнинг умумий баллари қўйилган балларнинг йиғиндисига

кўра аниқланади. Умумий балли энг кўп бўлган иштирокчилар орасидан

ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг 1,2,3-ўрин ҳамда ҳар бир ёш

тоифасида биттадан Гран-при совриндорлари белгиланади.

12. Халқаро танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг

қарори билан расмийлаштирилади.

13. Гран-при ва номинацияларга номзодлар Ҳакамлар ҳайъатининг

қарорига асосан белгиланади. Бунда, ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг

ижроси, ижоди муносиб бўлмаса номзод тақдим этмаслик ҳуқуқига эга

ҳисобланади.

14. Хакамлар ҳайъатининг қарори қатъий ҳисобланади ва қайта кўриб

чиқилмайди.5

7-боб. Иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш учун тўлов миқдори,

танловни молиялаштириш ва иштирокчиларни рағбатлантириш

15. Иштирокчиларнинг танловда иштирок этиши учун тўлов миқдори:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун битта йўналишда якка

тарзда иштирок этиш 600 минг сўмни;

дуэт ва трио – ҳар бир иштирокчи учун 400 минг сўмни;

4-7 нафар иштирок этадиган жамоа (ансамбл)нинг ҳар бир

иштирокчиси учун 250 минг сўмдан;

8-20 нафар иштирок этадиган жамоа (ансамбл)нинг ҳар бир

иштирокчиси учун 220 минг сўмдан.

(ҳар бир иштирокчига алоҳида медал, диплом, сертификат

берилади);

Хорижий иштирокчилар учун 50 АҚШ долларини ташкил этади.

16. Тўловлар: 5614 6819 1273 6976 – Uzcard - Аслиддин Акмалов – га

юборилади. Тўлов ўтганлиги бўйича махсус чек нусхаси

@неwталентс_24 ботга ёки телеграмга юборилади.

Хорижлик иштирокчиларга ташкилий қўмита томонидан махсус хисоб

рақам юборилади.

17. Танлов иштирокчилари ҳар бир ёш гуруҳи бўйича:

1, 2, 3-даражали диплом, медал, халқаро сертификат ҳамда Гран-при

(кубок билан бирга) билан тақдирланади. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига

асосан Гран-при соҳиблари белгиланади. Бунда, 7 та ёш тоифаси бўйича 7 та

Гран-при совриндорлари аниқланади.

Ташкилий қўмитанинг қарорига асосан ғолиб Гран-при

совриндорларига (жамоа учун ҳам бир хил миқдор иштирокчи сонидан

қатъий назар) 100 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ҳамда Халқаро

телевизион танловда иштирок этиш учун махсус йўлланма берилади.

Танлов ғолиблари орасидан энг яхшилари “Mening yurtim” ҳамда

“Renessans” телеканалларининг турли шоу дастурларида уз чиқишлари

билан иштирок этади. Бунда, Ташкилий қўмитага номзодлар ҳакамлар

ҳайъати томонидан тақдим этилади.

Иштирокчиларнинг ўқитувчи ва концертмейстерлари, муассаса

раҳбарлари Ташкилий қўмитанинг махсус ташаккурномаси билан

тақдирланади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Тошкент шаҳрида очиқ

осмон остида катта гала-концерт тарзида ўтказилади. Халқаро танлов

барчада унутилмас кун бўлиб қолиши учун барча зарур чоралар кўрилади.

Маросимда таниқли хонандалар, созандалар, маданият санъат арбоблари

ҳамда махсус меҳмонлар иштирок этади.

18. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни

молиялаштириш ташкилотчилар томонидан амалга оширилади.6

19. Танловни молиялаштириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг

ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.

7-боб. Якуний қоидалар

20. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар

Ташқилий қўмита томонидан тартибга солинади.

Ташкилий қўмита билан боғланиш учун телефонлар:

95-008-59-29;

95-008-69-29

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳамкорлар:


Report Page