Кексалар доимо ҳурматда...

Кексалар доимо ҳурматда...

Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.

Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Кармана туманидаги “Хўжа Хисрав” МФЙ , Кармана туман Маданият маркази, Навоий вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси, Навоий Давлат Педагогика Институти ҳамда вилоят Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида маданий - маърифий тадбир ва кўргазма ташкил этилди. 

Тадбирда маҳалла фаоллари, Кармана туман фаҳрийлари, вилоят спорт бошқармаси вакиллари иштирок этишиб, Муҳтарам юртбошимиз томонидан халқимизга берилаётган имконият ва имтиёзлар тўғрисида тўлқинланиб гапиришди. Йиғилганларга мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳатлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ёритилган видеоролик намойиш этилди. 

Кўй ва қўшиқлар билан бошланган тадбир йиғилган эътиборида бўлди. Тадбирда меҳмонларга ҳунармандлар аъзоларининг қўл ишларидан (қўғирчоқ, кашта, ва турли буюмлар) наъмуналар кўргазма сифатида намойиш этилди. Тадбир давомида ташриф буюрган меҳмонларга вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимизда туризм салоҳиятига эга, диққатга сазовор бўлган тарихий обидалар ҳамда муқаддас қадамжолар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида вилоят музейи ходимлари томонидан меҳмонларга бепул экскурсия ташкил этилди ҳамда туризмни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан эсталик совғалар топширилди.


Report Page