“Тузатиш. Ёки ИИБ ходими «қулоққа тепдими? ” деб номланган мурожаат юзасидан расмий муносабат

“Тузатиш. Ёки ИИБ ходими «қулоққа тепдими? ” деб номланган мурожаат юзасидан расмий муносабат

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Андижон шаҳри, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро Далиев Хуршидбек Ахмаджонович Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Г.Қўчқарова Андижон шаҳар ҳокимлигининг расмий Telegram канали орқали унга нисбатан туҳмат қилиб, ноўрин сабабларга кўра ҳақорат қилганлигини баён қилган.

Фуқаро Х.Далиевнинг ушбу аризаси Андижон шаҳар ИИО ФМБ жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бўлинмасидан 11.12.2019 йилда 9615-рақам билан рўйхатдан ўтган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ХПБ профилактика инспектори Х.Мамажонов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра Г.Қўчқарованинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, 21.12.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бироқ Г.Қўчқарованинг ҳаракатларида МЖтКнинг 40 (туҳмат) ва 41(ҳақорат қилиш) моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан   маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Андижон шаҳар Маъмурий судига белгиланган тартибда юборилди.  


Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати


Report Page