Кеча электр таъминотидаги узилишлар юзасидан 132 та мурожаат келиб тушган

Кеча электр таъминотидаги узилишлар юзасидан 132 та мурожаат келиб тушган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

11 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берамиз.

 Кеча электр станциялар орқали жами 247,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу эса режадагига нисбатан 104 фоиз кўп деганидир. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 49,6 млн кубометр табиий газ, 19,7 минг тонна кўмир ҳамда 3,6 минг тонна мазут ёқилди.

 Республика истеъмолчиларига 232,9 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди. Бу режадагига нисбатан 101 фоиз кўпдир. Табиий газ истеъмоли 157 млн кубометрни ташкил қилди.

 Мамлакатимиздаги 1 минг 378 та метан заправка орқали истеъмолчиларга 14,6 млн кубометр, белгиланган режадагига нисбатан 104 фоиз кўп табиий газ сотилди. Автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали 600 тонна суюлтирилган газ етказилди.

 Автобензин ва дизель ёнилғиси ҳам аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, кеча “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 2 минг 517 тонна автобензин етказиб берилди.

 Шунингдек, биржа савдоларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 3 минг 760 тонна автобензин, 2 минг 40 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 3 минг 362 тонна автобензин ҳамда 304 тонна дизель ёнилғиси сотилди

 Вазирлик тизимидаги ташкилотлар корхоналарида қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ҳам ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда тузилган штаблар 24 соатлик навбатчилик режими асосида ишлаяпти.

 Республика ҳудудлари бўйлаб электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келаётган носозликлар тезкор бартараф этиб борилмоқда. Электр ва газ таъминоти корхоналарида тузилган махсус бригадалар туну кун ишлаб, тармоқларда юзага келаётган носозликларни кечиктирмасдан таъмирламоқдалар.

 Кеча мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларида юзага келган 5 та, газ таъминотида юзага келган 8 та носозлик бартараф қилинди.

 Электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 132 та мурожаат келиб тушди ва барчаси махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

 Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 142 та мурожаат бўйича ҳам тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

 11 январь куни тизимда аввалги кунларда бўлгани каби фавқулодда ҳодисалар ёки йирик авариялар кузатилмади.

 Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақами ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 телефон рақамлари ёки “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги махсус гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78-148-30-03, 71-244-38-28 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.



Report Page