Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан қўшимча маълумот

Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан қўшимча маълумот

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берган эдик. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси