Касб фидойиси

Касб фидойиси


Наманган вилоят ИИБ Тергов бошқармаси катта терговчиси, подполковник Эркинжон Убайдуллаев 23 йиллик хизмати мобайнида катта тажрибага эга бўлди. У иш ҳужжатлари юритиш, зиммасидаги вазифаларни масъулият билан адо этишда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келмоқда.

Э. УБайдуллаев 2001 йилда ИИВ Академиясини тамомлаб, Косонсой тумани ИИБ Тергов бўлинмасида илк фаолиятини бошлаган бўлса, йиллар давомида Давлатобод тумани, Наманган шаҳар ички ишлар бўлимларида ишлади. 2010 йилда вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бўлим бошлиғи, 2017 йилда Наманган шаҳар ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлинмаси бошлиғи бўлди. 2023 йилдан буён ҳозирги лавозимида хизмат қилмоқда.

Унга айни пайтда Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган тумани ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги Тергов бўлинмалари фаолиятини назорат қилиб бориш топширилган. У мазкур вазифани бажаришда ҳам намуна кўрсатиб келмоқда. 

Подполковник Эркинжон Убайдуллаев жорий йил бошидан буён иш юритувидаги 80 та тергов иши ҳужжатларини расмийлаштирди. Фуқароларнинг 100 дан ортиқ мурожаатларини ҳал этишда жонбозлик кўрсатди. 

Қаҳрамонимизнинг фидойилик билан олиб бораётган хизмати Ички ишлар вазирлиги томонидан муносиб рағбатлантирилиб, “Бенуқсон хизматлари учун”, “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Жорий йил биринчи чорак якунига кўра, намунали хизматлари учун вазирликнинг фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

ўз мухбиримиз. 

Наманган вилояти.

Report Page