Касаллик “ўчоғи”да ишлаётган тиббиёт ходимлари алоҳида рағбатга муносиб

Касаллик “ўчоғи”да ишлаётган тиббиёт ходимлари алоҳида рағбатга муносиб

Buxoro.uz

Олот тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам короновирус инфекцияси билан касалланган беморлар учун тиббиёт персоналидан таркиб топган ишчи гуруҳи марказий касалхонанинг болалар юқумли касалликлари бўлими негизида ташкил қилинган карантин марказида тана ҳарорати кўтарилган ва короновирусга гумон қилинганларни даволашда алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда. Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида 40 ўринли шифо маскани ҳозирланди ва яна қўшимча 30 та шифо ўрни шай қилинган.  

Карантин марказига кирадиган шифокорлар беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича махсус ўқитилиб, муайян малакага эга бўлгач ўта хавфли юқумли касаллик билан курашишга жалб қилинмоқдалар. Шу кунга қадар туманда бевосита касаллик “ўчоғи”да фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари 17 нафар шифокор, 33 нафар ўрта махсус маълумотли, 26 нафар кичик тиббий ходимга ойлик маошларига рағбат ўрнида 6 фоизли, умумий қиймати 84 миллион 814 минг сўмлик маош тўлаб берилгани саломатлик посбонларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.

Шунингдек, карантин госпиталларида 14 кунлик карантин режимини якунлаб, ўз хизмат вазифасини сидқидил адо этаётган 9 нафар тор доирадаги мутахассис, 24 нафар ўрта ва 13 нафар кичик тиббиёт ходимига республика Президентининг шу йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сонли қарорига мувофиқ умумий қиймати 778 миллион 472 минг сўм сармоя туман ҳокими Н. Неъматова бошчилигида ўз эгаларига топширилди.

Оиласи, яқинлари бағридан йироқда, халқимиз саломатлиги йўлида таъбир жоиз бўлса, азиз жонини гаровга қўйиб заҳмат чекаётган шифокорлар, уларга мададкор бўлаётган ишчи-хизматчиларга ҳар қанча раҳмат айтсак оз. Асли ватанпарварликни махсус карантин ва тиббиёт муассасаларида кунни тунга улаб меҳнат қилаётган фидойилардан ўрганиш керак.

Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page