Касаба уюшмалари инспекцияси: Жиззахда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан семинар

Касаба уюшмалари инспекцияси: Жиззахда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан семинар

Dusmurod Tuychiev

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида, филиал бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими бошлиғи, Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси Жиззах ҳудудий бошқармаси инспектори ҳамда филиалга қарашли туман (шаҳар) газ таъминоти бўлимлари масъуллари иштирокида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишида “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги муҳандислари, цех касаба уюшмалари қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Меҳнат техник инспектори ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган касаба уюшмаларининг инспекцияси фаолияти йўлга қўйилиб, улар томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатлдарга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.

  Семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида меҳнат муҳофазаси ва саноат хавсизлиги муҳандисларининг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, цех касаба уюшмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди ва бу борада жойларда раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш кераклиги айтилиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видиоролик намойиш этилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўрилишига имкон яратади деди.

Семинар ўқуви бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга жавоб берилди.

И.Жабборов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори


Report Page