Картадан уй
..билан шуғуллангансиз.
Сиз фойдани ўзизга сарфладиз. Сиз ривожланишга сармоя киритишмадиз. Молиявий хавфсизликга тайёргарлик кўрамдиз.
Сиз имкониятни бой берган жойларингиз:
"Битта компания" - сизга таҳлил кераклигини айтган эди, сиз ишонмадингиз.
Яна кимгадир, сизда ҳамма нарса яхши, тўғридан-тўғри сотувлар етарли дедингиз. СММ керак эмас дедингиз.
Кимдир савдо бўлимини ўқитишни таклиф қилганида, сиз пулни аядингиз ва "Шу холат етарли бўлади, улар бепул видеолардан фойдаланишаверсин" дедингиз.
Яхши маркетолог ўрнига арзонини ёлладингиз.
Чиройлик таътилларни ўтказдиз, қиммат кийим кечаклар сотиб олдиз, кредитлар олдиз, чунки ҳар доим шунақа бизнес бўлади, фақат яхши вақт бўлади деб ўйладингиз. Аввал, ўзингиз билан, кейин бизнес билан шуғулландиз. Хўш, шундай эмасми?
Компанияни ривожлантиришми? - Бу ҳар доим ортиқча туюлар эди.
Брендни ишлаб чиқишми? - нимага керак. "Агар бирданига харидор келтирмаса, бу беҳуда, нима кераги бор."
Молиявий хисоботни тузиб олинг деганларга, вақтим йўқ хозир дедингиз.
Энди эса, бугун сизда картадан қурилган уй бор. Ва инқироздан хотиржам чиқиш учун бу 10 - 20 - 100 миллионлик “ёстиқ” йўқ. Сиз уларни вақтида тузиб олмадингиз.
Энди сиз постларда шикоят қиляпсиз. Бундан чиқиш йўлини шиддат билан қидиряпсиз. Лекин. Агар сиз таваккалчиликни ўзгартирмасангиз, дангаса бўлсангиз ва масъулиятни ўз зиммангизга олмасангиз, унда ўзгариш бўлмайди.
Сизни бизнесингизнинг энг ёмон ва асосий душмани ҳар доим ўзингиз бўлгансиз. Ва ҳеч ким сизга ёрдам беришга мажбур эмас.
Ўзингизни бундай тутишни тўҳтатнинг! Эътиборлик бўлинг!
Фақат муаммоларидан хабардор бўлганлар, ўзгариши мумкин, ўз навбатида бизнесини жарлик ёқасидан қайтариб олиши мумкин.
komplexsoft.uz тадбиркор учун зарур кўрсаткичлар бир ерда!