Кармана тумани ҳудудида содир бўлган

Кармана тумани ҳудудида содир бўлган

 ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди            

Навоий вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг берган маълумотига кўра 2022 йилнинг 10 январь куни соат 13:50да Кармана тумани, “Қаҳрамон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 168-км.да ҳаракатланиб кетаётган 1993 йилда туғилган Н.Зга тегишли 1987 йилда ишлаб чиқарилган “Ваз-2106” русумли автомобилнинг двигатель ҳамда салон қисми ёнган.Туман ФВБ ходимлари ёнғинга 14:07да етиб бориб, 14:10да ўчиришган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғиндан жароҳатланганлар йўқ. Ҳурматли фуқароларимизга ўзларига тегишли автомашиналарини доимий теҳник кўрикдан ўтказиб юришларини сўраймиз.

Навоий ИИБ Ахборот хизмати