Карлар, Кўзи ожизлар ва Ногиронлар жамиятларининг Қорақалпоғистон бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимиҚорақалпоғистон Республикасида сўнги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини янада қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” жадал суръатлар билан қайта мукаммал таъмирланмоқда.
Маълумот учун: Қорақалпоғистон Республикасининг 38 та нодавлат нотижорат ташкилотлари, шундан 5 та маданий марказларни жойлаштириш режалаштирилган.
Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлари институтларини янада қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароит яратиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Карлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлимига хизмат автомашиналари топширилган.
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган адлия вазири Р. Давлетов ушбу қурилиш ишлари жараён билан танишди. Шунингдек, адлия вазири Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлимида ҳам бўлиб, уларнинг муаммолари ва режалари билан танишди ва бўлим ёнида ташкил қилинган кийим тикув цехига ўз совғасини топширди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими