Карантин даврида аҳоли бандлигини ошириш ва меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар

Карантин даврида аҳоли бандлигини ошириш ва меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар

@aoka_uz


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, меҳнат бозоридаги босимни камайтириш бўйича янги таъсирчан механизмларни татбиқ этиш, аҳолини самарали бандлик шаклларига жалб этиш мақсадида 2020 йилнинг ўтган даврида қуйидагилар амалга оширилди.


I. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали кўрсатилган хизматлар:

Бу йилдан барча меҳнат органларида жисмоний ва юридик шахсларга “Ягона ойна” тамойили асосида хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинди.

Бунинг натижасида 2020 йил 6 ойида меҳнат органлари томонидан 483 минг фуқароларга 637,0 мингта бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилди. Хусусан:

- 158,4 минг нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди;

- 15,5 минг нафар фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди;

- 26,2 минг нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди;

- 59,1 мингга яқин фуқароларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.

- Маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида 2020 йилда

111 мингдан ортиқ иш ўринлари банд қилиб қўйилган бўлса, ушбу иш ўринларига 21,1 минг нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, 330,0 мингдан ортиқ фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан

253,0 млрд.сўмдан ортиқ маблағ молиялаштириб берилди.

II. Коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида ишсиз ва вақтинча ишини йўқотган ҳамда хорижга ишлаш учун кета олмаган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, шахсий томорқасига ва қишлоқ хўжалиги кооперативларни ташкил этган ҳолда, субсидия ажратиш орқали бандлиги таъминланмоқда. Жумладан:


Шахсий томорқани ривожлантириш:

Ишсиз фуқароларни шахсий томорқа хўжаликларида

26,6 минг эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ўзларининг шахсий томорқа хўжалигида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиниши, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 40,6 млрд.сўм субсидия маблағлари берилди.

Хусусан, енгил типдаги иссиқхона қуриши учун 20,3 минг фуқарога 40,5 млрд.сўм уруғлар ва кўчатлар харид қилиш учун 3,5 минг фуқарога 3,3 млрд.сўм, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 2,8 минг нафар фуқарога 4,8 млрд.сўм субсидия ажратилди.


Қишлоқ хўжалиги кооперативлари:

Қишлоқ хўжалиги кооперативларни ташкил этган ҳолда уларга ўртача 50 нафардан фуқароларни бирлаштириб, лалми ерлардан ҳар бирига ўртача 20 сотихгача ер майдони ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 2,2 млн.сўмдан субсидия ажратиш амалиёти жорий этилди.

Бугунги кунда, 136 та тумандаги 6 931,2 гектар заҳирада фойдаланилмаётган лалми ер майдонда 282 та кооперативларни ташкил этилди ҳамда пудрат шартномаси асосида бириктирилган

13,3 минг нафар аъзоларига 29,1 млрд.сўм субсидия берилди.


Фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қўвватлаш ва бандликни рағбатлантириш:

Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи 2,2 минг нафар ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни қоплаш учун 458,2 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Ходимларини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси билан ишга қабул қилинган 159 та иш берувчиларга

1,8 минг нафар ходимларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларни қоплаш учун

3,9 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.


Янги иш ўринлари яратилиши мониторинги.

Жорий йилнинг ўтган даврида 110,1 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотлар олинди.

Ушбу иш ўринларини “Ягона миллий меҳнат тизиими” идоралкараро дастурий аппарт комплексида ўз аксини топган.


Меҳнат миграцияси.

Таъкидлаш жоизки, Пандемия даврида жорий қилинган карантин чекловлари натижасида 500 мингга яқин фуқаролар хорижий давлатлардаги иш жойига кета олмаганларни ташкил этади.

Пандемия сабабли хорижга ишлар учун кета олмаган 76,2 минг фуқароларнинг бандлиги таъминлаш хизматлари кўрсатилди. Жумладан:

68,7 минг фуқаро жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун 21,8 млрд сўм Жамоат ишлари жағмармасидан ҳисобидан молиялаштириб берилди;

- Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратиш орқали жами 6,5 минг, шундан 3,9 минг фуқаро шахсий томорқаларида ва 2,6 минг фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидаги қурилиш ташкилотларига республиканинг бошқа ҳудудларидан қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган, айниқса хорижга ишлаш учун кета олмаган 4,5 минг нафар фуқаро ташкилий тартибда Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларига вахта усулида ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, 2020 йилнинг январ–июн ойлари давомида

219 657 нафар фуқаролар меҳнат миграциясидан қайтиб келган. Шундан, 122 805 нафар фуқаро Россия Федерациясидан, 63 636 нафар фуқаро Қозоғистон, 7144 нафар фуқаро Туркия, 3376 нафар фуқаро Жанубий Корея ҳамда 22697 нафар фуқаро бошқа чет давлатлардан қайтган.

Хориждан қайтиб келган фуқароларнинг 201,4 минг нафари уйма-уй юриб ўрганилди ва уларнинг 100,6 минг нафари (50%) бандлиги таъминланди.

Аниқланишича, қайтган фуқароларнинг 49,6 фоизи чет давлатларда қурилиш йўналишида, 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 10,1 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 13,1 фоизи савдо ва бошқа маиший хизмат ишларида, 15,9 фоизи бошқа йўналишларда ишлаб ўз тажрибаларини орттирган. Бу эса уларни ўз яшаш манзилларида ишга жойлаштириш жараёнида тегишли йўналишларни белгилаб олиш учун муҳим фактор ҳисобланади.

Ватанга қайтган меҳнат мигрантларини фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 Россияда оғир вазиятда ва ишсиз қолган меҳнат мигрантлари қўллаб-қувватлаш учун “birgamiz.com” ва anketa.migration.uz  веб сайтлари, CALL марказ ва телеграм канали жорий этилиб, 20,2 мингдан ортиқ фуқарога ишга жойлаштириш, ҳуқуқий хизматлари ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.


Ягона миллий меҳнат тизими:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарори қабул қилинди.

Қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб иш берувчи корхона, ташкилот, муассасалар ва ишчилар ўртасида меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг мутлақо янги механизми, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилган. Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шартлиги белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига, Давлат солиқ қўмитасининг интеграция қилинган маълумотлар базасига кўра, республикамизда 448 565 та юридик шахслар мавжуд бўлиб, уларда ишловчи жисмоний шахслар сони 5,4 млн. нафарни ташкил этади. Бугунги кун ҳолатига 404 662 та (90,2%) иш берувчи вазирлик, ташкилот ва корхоналар томонидан 3,8 млн. нафар (70,3%) ходим тўғрисида маълумотлар «ЯММТ» ИДАК тизимга қамраб олинган.

2020 йилда сўнгига қадар қуйидагилар амалга оширилади.

Биринчидан, йил якунига қадар биз учун муҳим бўлган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Меҳнат кодексининг янги таҳрири қабул қилинади.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2030 йилгача бўлган муддатга мулжалланган Бандлик-2030 стратегияси ишлаб чиқилади. Стратегияда вазирликнинг 2030 йилга бориб қандай стандартларга, қандай қадриятларга жавоб бериши, меҳнат бозоримиздаги ҳолат юзасидан аниқ режалар белгиланади

Иккинчидан, 2020 йилда “Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” қабул қилинади.

Ҳозирги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, 2020 йил сўнгига қадар 302, 7 мингта доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.

Дастурда меҳнат органлари томонидан 770 мингдан ортиқ фуқароларга бандлик соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатилиши режалаштирилган.

Учинчидан, Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш умуммиллий тизими ташкил этилмоқда. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳасини ҳукуматга киритилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар)ларида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

Тошкент шаҳридаги профессионал таълим муассасаларида ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ўз малакасини оширмоқчи бўлган фуқаролар учун ташкил этиладиган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;

маҳалла гузарларида, маҳалла ҳудудларидаги ўқув муассасалар, корхона ва ташкилотлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари биноларида, бошқа бўш турган жойларда касб-ҳунарларга ўқитиш марказлари ҳузурида ташкил этилган маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилмоқда.

Report Page