Карантин! Пастдарғом туман шифохонасида фақат қоғозда, амалда....

Карантин! Пастдарғом туман шифохонасида фақат қоғозда, амалда....

Самарқанд пресс

Масалани бошидан кўриб чиқамиз! Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилди. Пастдарғом тумани қизил тоифадаги ҳудуд сифатида кўрсатилган.

Шундан сўнг Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси ҳудуди карантин ҳудуд ҳисобланади. Бугунги кунда карантин фақатгина қоғозда қолиб кетмоқда. Карантинда бўлган шифохонага беморларни ҳолидан хабар олиш мақсадида қариндошлари келиб, танишларини ишга солиб ичкарига киришмоқда. Булар озиқ-овқат олиб киришни ҳам удалашмоқда. Карантин қоидалари қани?

Шифохонага одамлар кириб чиққани етмагандек дайди итлар ҳам кезиб юрибди. Сизда ҳам савол тўғилдими? Итлар шифохонага кириш учун қайси танишини ишга солган? Бундан бир ярим йил аввал ҳам «Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси (марказий шифохона) қабул бўлимига яқинлашар экансиз, дайди итлар галасига йўлиқасиз, ҳа, айнан дайди итлар кутиб олади сизни»   номли мақола чиқган эди. Лекин ҳалигача муаммо ҳал бўлганча йўқ. Раҳбарият барчасига бефарқ қарамоқда. 

Бундан ташқари ҳудудни ичмилик суви билан таъминлайдиган артизан носоз ҳолатда.Сув биноларга зарар етказмоқда. Натижада шифохона қуллаш арафасида тўрибди. Шифохона ҳоддимлари ўз жонини хавфга қўйиб ишлашмоқда. Беморларчи қуллаш арафасидаги шифохонада қандай шифо топмоқда. Савол бераман десангиз савол жудда кўп, жавоб берадиган мутассади ҳам бор лекин, муоммони ҳал қиладиган мард йўқ.


Қушимча қилиб ушбу сўзларни шифохона маъмурияти учун айтмоқчиман: карантин бошлангандан сўнг тез ёрдам машиналарингиз одамларни у ердан, бу ерган олиб борганини эшитябман. Буни ҳали исботи йўқ албатта. Лекин яна шундай ишни давом этирсангиз албатта исбот топилади. Тез ёрдам машинаси давлат мулки. Шахсий машинангиз эмас қариндошингизни қайниотасиникига олиб боргани. Шундай қилиб Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Утаев Акбар Журакулович, Сиздан ушбу камчиликларни тез орада бартараф қилишингизни илтимос қиламан. Сиз, ўринбосарларингиз ва расмий мақомга эга бўлмаган ўринбосаригизга керак бўлмаса, беморлар, ҳоддимларингиз ва Пастдарғом аҳли учун бу шифохона жудда ҳам керак...



📨Каналга уланиш: Telegram (http://t.me/SAMARKANDPRESS)

📎Каналга уланиш: Facebook (http://fb.com/SAMARKANDPRESS)

⭕️Каналга уланиш: You tube (https://www.youtube.com/channel/UCikQK_7daBr0gYEb16Sdkvw)

Report Page