“Карантин” қоидаларига риоя этиш юзасидан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди

“Карантин” қоидаларига риоя этиш юзасидан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди


2020 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан Тошкент метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида, Тошкент МТЙТХТБнинг хизмат кўрсатиш ҳудудларида ҳамда Тошкент шахри аэропортларида ХТБ хизмат худудларида Бош бошқарма ЖТСТБ, ҲПМБнинг масъул ходимлари томонидан йўловчи-фуқароларни “Каратин” қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.

Тошкент метрополитеннинг “Чилонзор”  йўналишидаги “Буюк йпак йўли”, “Пахтакор”, Ҳалқлар дўстлиги”, “М.Улуғбек”, “Новза”, “Чилонзор”, “Олмазор”, “Х.Олимжон” бекатларида, “Ўзбекистон” йўналишининг “Тошкент”, “Космонавтлар” “А.Навоий”, “Ғ.Ғулом”, “Тинчлик” “Беруний” бекатларида“Тошкент ерусти ҳалқа йўли” йўналишидаги 7 та бекатларда  яъни жамоат транспортида тиббий ниқоб билан бўлишлари бўйича профилактик тадбир ўтказилди.

Ўтказилган профилактик тадбирда 25 нафар фуқароларга расмий огоҳлантириш бланкалари хужжатлаштирилиб, 1 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-модда 1-қисми бўйича маъмурий баённома тузилди.

Шунингдек, тиббий ниқобсиз юрган 220 нафар фуқароларга тиббий ниқоб, 350 та тиббий қўлқоплар тарқатилди. 

Ўзбекистон Республикасига “Каронавирус”нинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар Дастурини тайёрлаш бўйича Республика Махсус комиссиясининг Қарорига асосан жорий йилнинг 19 октябрь кунидан бошлаб барча жамоат транспортида тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоп билан юриши белгиланганлиги юзасидан 685 нафар йўловчи-фуқаролар билан тушинтириш ишлари олиб борилди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Report Page