Карантин қоидаларига риоя этиш – ўзимизни асраш демакдир.

Карантин қоидаларига риоя этиш – ўзимизни асраш демакдир.

Termiz tumani hokimligi Axborot xizmati

Ҳозирги кундаги эпидемиологик вазият хисобга олиниб, куни-кеча вилоятимизда, хусусан Термиз туманида қатъий карантин талаблари жорий этилди. Ушбу талабларга мувофиқ, туманда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш учун кучайтирилган тартибда зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан туманда жойлашган савдо нуқталарида карантин ва санитария қоидаларига риоя этиш аҳволи ўрганилди. Ўрганишлар давомида сотувчиларнинг ҳимоя воситаларида бўлиши, ижтимоий масофани сақлаш бўйича белгиларнинг ва карантин қоидаларига амал қилиш ҳақидаги эслатмаларнинг мавжудлиги кўриб чиқилди. Ўрганишлар давомида тадбиркорларга карантин ва санитария-гигиега қоидаларига тўлиқ амал қилиш тўғрисида огоҳлантирилиб, савдо-сотиқ фаолиятини амалга ошириш учун амал қилиш зарур бўлган талаблар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шу ўринда фуқароларимиздан ҳозирги эпидемиологик вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишларини, зарурат бўлмаса уйдан чиқмайликларини сўраб қоламиз.

Унутманг ўзингизни ва яқинларингизни хавфдан ҳимоя қилиш ўз қўлингизда.


Report Page