Карантин қоидалари асосида яшашни ўрганишимиз керак...

Карантин қоидалари асосида яшашни ўрганишимиз керак...


Шуҳратбек Абдураҳмонов аҳолига қилган мурожаатида карантин талабларига қатъий риоя қилишга ва ҳар ким ўз соғлигига бефарқ бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

Вилоят ҳокими аввалги мурожаатида ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб карантин қоидалари қайта тикланиши, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган тун-у кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилиши вирусни енгиб чиқишимизда жуда катта ёрдам беришига алоҳида урғу бериб ўтган эди. Бугунги қилган мурожаатида мамлакатимиздаги ҳамда вилоятимиздаги коронавирус кўрсаткичига оид рақамлар тўғрисида аниқ маълумот бериб ўтди.

Жумладан, вилоятимизда мавсум бошидан буён 102 минг 461 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб, улардан 7 минг 645 нафари четдан келган, 93 минг 946 нафари карантиндан чиқарилган. Бундан 7 минг 516 нафари четдан келган. Ҳозирда 8 минг 515 нафар фуқаролар карантин ва тиббий кузатувда сақланмоқда. Карантин даврида вирусга чалинишда гумон қилинган фуқаролардан 112 мингдан ортиқ намуналар олиниб, текширувдан ўтказилди. 

Андижон вилоятида вирусга чалинган фуқаролар сони 1 минг 58 нафарни ташкил этиб, уларнинг 377 нафари четдан келган, карантин муассасасидаги фуқаролардир. Бугунга қадар 978 нафар, яъни, 92 фоиз беморлар вирусдан буткул соғайди. 

Ҳозирда, 78 нафар коронавирус касаллигига чалинган беморлар даволанмоқда. 21 нафар беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 12 нафари Андижон шаҳар Марказий шифохонасида ва 45 нафари карантин муассасасида.

Жами 78 нафар беморлардан 2 нафари “Дўстлик” чегара пости орқали Қирғизистон Республикасидан ўтган, карантин муассасасида бўлган. 76 нафари эса уй карантинида аниқланган. Даволанаётган беморларнинг 4 нафари оғир, 74 нафари қониқарли ва яхши ҳолатда. 4 нафар оғир беморларнинг сурункали касалликлари мавжуд.  

Азиз Андижонликлар!

Ўз вақтида қанчадан-қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига ишонамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page