Карамли дўлма

Карамли дўлма

Xosiyat_Shams

Карамли дўлма


Керакли масаллиқлар:

·        1 та ўртача карам

·        1 чўмич ёғ

·        4-5 та картошка

·        2 та пиёз

·        5-6 бўлак (2-3 см) суякли гўшт

·        4 бўлак қизил сабзи

·        0.5 (½) булғор қалампири

·        1 та кичкина помидор

·        4 дона чеснок зубчиги

·        1 ош қошиқ томат пастаси

·        3 коса сув

Қиймали начинка учун керакли масаллиқлар:

·        300 гр қийма

·        200 гр гуруч

·        150 гр пиёз

·        3-4 ош қошиқ салат ёғи

 

Тайёрланиш жараёни:

1.      1 та ўртача карамни тозалаб қаттиқ ўзагини тепасини пичоқ ёрдамида олиб сувда қайнатиб ажратиб оламиз, сўнгра бўлакларга бўлиб димлаб оламиз (сал юмшагунича димлаймиз, кўп пишиб кетмасин, ўзини ҳолидан сал ташласа бўлди).

2.      Қозонга 1 чўмич ёғ солиб 4-5 та картошкани солиб қизартириб оламиз (янги картошка бўлса пўстини арчиш шарт эмас, эски картошка бўлса пўстини арчиб соламиз).

3.      Сўнгра 2 та пиёзни тўғраб солиб қизартирамиз ва 5-6 бўлак (2-3 см) суякли гўшт солиб қовурамиз.

4.      Кейин, устига 4 бўлак қизил сабзи, 0.5 (½) булғор қалампири ва 1 та тўртбурчак қилиб тўғралган помидор, 4 дона чеснок зубчиги солиб қовурамиз. (Хоҳишга кўра кўкатлар солсангиз ҳам бўлади).

5.      Сўнгра 1 ош қошиқ томат пастаси солиб қовуришни давом этамиз.

6.      Қозонга 3 коса сув солиб қайнаб чиқганидан сўнг 40-50 дақиқа паст оловда қайнатамиз.

7.      Қиймали начинка тайёрлаб оламиз, бунинг учун тоғорачага 300 гр қийма, 200 гр гуруч, 150 гр пиёз, 3-4 қошиқ салат ёғи, туз, зира ва муруч солиб яхшилаб аралаштириб оламиз.

8.      Кейин, расмда кўрсатилгандек карам ичига қимали начинкани солиб тугамиз ва картошка билан бирга шўрва устига териб чиқамиз, сўнгра устига қозон қопқоғини ёпиб 50-60 дақиқа димлаймиз.

9.      Ликобчага солиб дастурхонга тортамиз.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

Report Page