Қурилиш лойиҳаси тасдиқланди

Қурилиш лойиҳаси тасдиқланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Андижондаги ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика коллежида мигрантлар тайёрлаш маркази ташкил этилаётгани тўғрисида хабар берган эдик. Бугун вилоят ҳокими мазкур коллежда бўлиб, мигрантлар тайёрлаш маркази фаолиятини ташкил этиш юзасидан лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Лойиҳа асосан, жами 6 гектар майдонда 280 ўринга мўлжалланган ётоқхона, кўргазмали ва амалий машғулотлар ўтказиш майдонлари, марказ ҳудудига киришда марказ фаолияти тўғрисида ахборот берувчи пештахта ва назарий билим олиш хоналарини ўз ичига олади. Бундан ташқари ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш хусусидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳада марказ ўқувчиларига ҳар бир соҳада амалий кўникмаларни бериш учун барча йўналишлар учун, жумладан, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, пайвандчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишдаги амалий кўникмалар олиш учун алоҳида ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Президент қарорида келтирилган, ҳарбийлаштирилган таълим тизимини жорий этиш бўйича ҳам лойиҳалар тақдим этилди.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page