Канал талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхшилари.

Канал талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхшилари.


Диққат! Бу “энг яхшилар” билан сизнинг “энг яхшилар” бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Менга ёқган нарса сизга ёқмаслиги ёки аксинча бўлиши мумкин. Сиз кўрган филмларни ҳаммасини ҳам кўрмаган бўлишим мумкин. Шундай экан бу рўйҳатни унчалик жиддий қабул қилишингиз шарт эмас.

Кўп вақтингизни олмайман, филм сюжети ҳақида ва филм нега ёқгани ҳақида қисқача, оддийгина қилиб тушунтираман.

П.С: рўйҳатдаги филмлар @kanal33 га жойланган ва жойланиб борилмоқда, @kinokono каналида уларга каттароқ тақриз ёзилган ва ёзилмоқда. Кузатиб боринг.

Охота (жангари, комедия, триллер)

Бир гуруҳ бойлар зерикганидан ўзлари учун қизиқарли эрмак ўйлаб топишади. Бир нечта одамни танлаб олиб кимсасиз ўрмонга ташлашади. Мақсад уларни ҳудди ҳайвон овлагандек овлаш. Улар хали ўзларининг ўлжа эканлигини билишмасидан уларга қарши қирғин бошланиб кетади.

Қора юмор жанрида бу триллерни бир нафасда кўриб қўйиш мумкин. Ижодкорлар сизни бошқача усулда кулдиришга харакат қилишган ва буни қойиллатишган. Ўз йўналишидаги йилнинг яхши филмларидан бири. Абсурд ва феминизимни юксак чўққиси.

Зависнуть в Палм-Спрингс (комедия, фантастика)

Палм-Спрингсга тўй ўтказиш учун келган одамларнинг ичида бир йигит ўзини жудаям ғалати тутаяпти. Куёвнинг хамма дўстлари смокингда юрса у ўзининг гулли шўртигида ўтирибди. Чунки йигитга одамларнинг фикри бир тийин. Ахир у учун хар куни ўша тўй бўлади. Битта ўша кун қайта ва қайта такрорланаверади. Ўзини ўлдириб ҳам кўрди бефойда. Тақдирга тан бериб бўлган бу йигитга кутилмаганда битта ҳамрох пайдо бўлди.

Кайфиятни кўтармоқчимисиз ушбу филмни кўринг. Ҳар қандай ҳолатдаги инсонни ҳам кулдира олиш потенциалига эга филмлар ҳозир унчалик кўп эмас, шундай экан бунақа имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Кўринг ва филмдан лаззатланинг. Плюс яхшигина романтика.

Довод (жангари, фантастика)

Америка ва Британия махсус кучлари рус олигархига қарши курашда бирлашди. Бунинг учун улар келажакдан келган технология яъни вақтни тескарига айлантирадиган қурилмадан фойдаланишлари керак.

Қисқача тарифдан ҳеч нарсани тушунмаган бўлишингиз мумкин ишонтириб айтаманки филмни кўриб ҳам биттада барчасини тушуниб кетиш осонмас. Кристофнр Нолан акамиз томошабинларни физика фанидан имтихон топширишга мажбурлайди ва шу билан бирга уларни экран олдига филм сўнггигачча михлаб қўя олган. Тахминимча филм Оскар мукофоти учун турли хил номинацияларда кураша олади.

Джентльмены (криминал, комедия)

Наркосавдо орқали ўзига яраша “авторитетга” эга бўлган криминал босснинг ёрдамчиси ёнига, у эскитдан танийдиган журналист келиб, ўзи ёзган кино сценарийсини кўрсатади. Тасодифни қарангки сценарий унинг бошлиғини ҳаёти билан жудаям ўхшаш. Журналистни мақсади эса пул, агар пулини ололмаса сценарий кинога айланиб кетиши мумкин.

Ўзини танитган йўналишдан бироз четга чиқган Гай Ричи ёшлигини эслади чоғи, яна ўша услубда криминал-комедик филм ишлади. Кимлар учундир “аввалгиларидай эмас” бўлиб туюлиши мумкин лекин тан олиб айтиш керак бу филм ҳам айнан шу йўналиш мухлислари учун жудаям зўр совға бўлди. Бу йил экранларга чиққан филмлар орасида унинг рейтинги энг юқорилардан.

Манк (биография, драма)

Герман Манкевич исмли киноижодкорнинг олдида икки ой вақт бор. У икки ойнинг ичида бутун бошли компанияни инқироздан қутқариб қоладиган даражадаги супер филм сценарийсини ёзиши керак. Манкевич ҳам кўп ўйлаб ўтирмай бирданига ўша даврниг энг қудратли одамини мисол қилиб сценарий ёзишга қарор қилди.

Халигача “Барча даврларнинг энг яхши филм” деб тарифланадиган филмни сценарийсини қандай ёзилгани ҳақида ҳикоя қилувчи филм. Машхур режиссёр Дэвид Финчер ўз услубидан бироз чекиниб кино ишлашга ҳаркат қилди ва бу ўзини оқлади деб бемалол айтиш мумкин. Отасидан мерос қолган сценарийни ажойиб филмга айлантира олгани учун ҳам филм Оскарга асосий давогарлардан бири деб кўрилмоқда.

Еше по одной (драма, комедия)

Мактабда ўқувчилари уни менсимайди. Уйда хотини билан деярли гаплашмайди. Ҳаёти бир маромда зерикарли давом этаётган бу одам ўзининг учта ҳамкасб дўстлари билан бир эксперимент қилишга қарор қилади. Улар кун давомида маълум миқдорда алкогол истеъмол қилиб, уни ўзларига қандай таъсир этишини кузатишга киришади.

Ўрта ёш кризисидаги одамларнинг нега бундай ҳолатга тушиб қолиши ҳақида ҳикоя қилувчи скандинавча драмеди. Мадс Миккельсенни одам раҳмини келтирадиган ташқи кўриниши филмга жудаям мос тушган. Шубхасиз “энг яхши хориж филми” номинациясида Оскарга асосий номзодлардан бири.

Суд над чикагской семёркой (биография, тарихий, драма)

1968 йилда АҚШнинг Ветнамга қарши урушига қарши бўлган намойишчиларнинг етти нафар етакчиси ҳукуматга қарши курашганликда айбланиб судга чақирилган.

"Чикаго еттилиги" номи билан тарихга кирган ушбу ишни деярли ҳар бир америкалик билар эди. Киноижодкорлар шарофати билан энди биз ҳам демократик эталон деб қараладиган гегемон давлатда ҳам суд тизими ҳукумат манфаатларидан унчалик узоққа кета олмаслиги, одолот нуқтаи назаридан судлар ҳар доим ҳам мустақил эканлиги билан мақтана олмаслиги ҳақида билиб олишимиз мумкин.

Филм бу йилги мукофотлар учун Нетфликснинг асосий "козыри" деб кутилиши бежизга эмас. Ҳақиқатдан ҳам кучли филм. Борат ва бошқа филмлари орқали Саша Барон Коэнни кўпчилик бачкана деб тасаввур қилади лекин юқоридаги филм орқали ўз талантини чексизлигини исботлашга ҳаракат қилгандек гўё, кўринг, албатта унга нисбатан фикрингиз ўзгаради. 


Report Page