Канада давлатига ишга юборишини ваъда қилиб бажармади

Канада давлатига ишга юборишини ваъда қилиб бажармади

Ички ишлар вазирлиги

Самарқанд шаҳрида 17 сентябрь куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил август ойида Жуйичуқур маҳалласида яшовчи А.Ғ. таниши Ж.Ж.ни Канада Давлатига ишлаши учун жўнатишни ваъда қилиб, 11 000 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. А.Ғ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси