«Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси»
Ҳоким ёрдамчилари учун «Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси» мавзусига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда Республикада фаолият олиб бораётган барча ҳоким ёрдамчилари қатнашмоқда. шу жумладан Оққўрғон туманида фаолият олиб бораётган 29 нафар ҳоким ёрдамчилари қатнашмоқда семинар 21-25 август кунлари давом этади.
Ушбу семинарни Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигининг ХКП (Хитой Коммунистик Партияси) етакчи гуруҳи аъзоси СИА ГЕНГШЕНГ очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси ФАРХОД АРЗИEВ ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири БЕХЗОД МУСАЕВлар ушбу семинар ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Семинар кун тартибида қуйидаги масалалар ўрин олган.
Биринчи кун: Хитойнинг Камбағалликни қисқартириш ва ривожланиш борасидаги тарихи, ютуқлари ва тажрибасини ўрганиш;
Иккинчи кун: Мақсадли камбағалликни қисқартириш ва унга қарши курашиш стратегияларини ўрганиш;
Учинчи кун: Хитойнинг ривожланаётган саноат тармоқлари орқали камбағалликка қарши курашиш амалиётлари билан танишиш;
Тўртинчи кун: Хитойнинг бандлик орқали камбағалликка қарши курашиш амалиётлари ва сиёсатини ўрганиш;
Бешинчи кун: Камбағалликни қисқартириш йўналишидаги халқаро алмашинув ва ҳамкорлик: Хитойнинг Шарқий Осиёдаги камбағалликни қисқартириш бўйича кўргазмали ҳамкорлик лойиҳаси билан танишиш;
Семинар якунлари бўйича тест синовлари белгиланган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими.