Калтакланган фуқаро касалхонада вафот этди

Калтакланган фуқаро касалхонада вафот этди


2018 йил 9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчилар О.Х. ва Ё.М.лар “Эргашхон” хусусий корхонаси ҳудудида ўзаро жанжал сабаб Мундиён қишлоғида яшаган М.А.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Натижада М.А. соғлиғи ёмонлашиб куни касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 13 сентябрь куни вафот этган. О.Х. ва Ё.М.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси