Кадастрлардаги архив ҳужжатларини электрон шаклга ўтказиш янада жадаллаштирилди!

Кадастрлардаги архив ҳужжатларини электрон шаклга ўтказиш янада жадаллаштирилди!

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3662-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги қўмита раиси Халилилло Турахужаев ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирокида видеоалоқа орқали муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳудудий “Ермулккадастр” давлат корхоналарида мавжуд бўлган архив ҳужжатларини сканерлаш ишлари кўриб чиқилиб, корхоналарда мавжуд бўлган жами 7 270 931 та архив ҳужжатларидан 5 257 026 та (72%)га сканерлаш ишлари амалга оширилганига эътибор қаратилди. Кўрсаткичлар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Навоий вилояти 96%  (252 323 тадан 241 501 та);

Сирдарё вилояти 90% (184 726 тадан 165 366 та);

Хоразм вилояти 90% (401 172 тадан 362 211 та);

Андижон вилояти 88% (642 985 тадан 567 598 та);

Сурхондарё вилояти 88% (538 777 тадан 476 800 та);

Қорақалпоғистон Республикаси 83% (387 612 тадан 322 430 та);

Наманган вилояти 83% (522 833 тадан 431 898 та);

Самарқанд вилояти 82% (815 678 тадан 666 640 та);

Бухоро вилояти 71 % (447 088 тадан 317 268 та);

Фарғона вилояти 70% (726 274 тадан 510 511 та);

Тошкент вилояти 69% (760 343 тадан 527 826 та);

Қашқадарё вилояти 66% (709 542 тадан 471 605 та);

Жиззах вилояти 57% (251 749 тадан 144 233 та);

Тошкент шаҳар 11% (629 829 тадан 4 773 та)

Қўмита раиси томонидан ишларнинг бажарилиши бўйича ортда қолаётган ҳудудлар жиддий огоҳлантирилиб, йил якунига қадар барча ишларни 100% тугатиб бериш бўйича топшириқ берилди.



Report Page