Кадастрга оид мурожаат ижроси таҳлили

Кадастрга оид мурожаат ижроси таҳлили

https://t.me/samkadastr
Кадастр ходимлари иш жараёни

Оқдарё тумани “Ўзбекистон” МФЙ, “Қазоқхўжа” қишлоғида яшовчи фуқаро Сағдуллаев Анвархон томонидан 2021 йил 16 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Оқдарё туман бўлими орқали (28457-sdrv-рақамли) марҳум онаси Сағдуллаева Минаварга тегишли бўлган юқоридаги манзилда жойлашган уй-жойига бундан бир неча йиллар олдин туман кадастр бўлими томонидан техник инвентар хужжат тайёрлаб берилганлигини ва турар жой бино-иншоотларига нисбатан шу кунга қадар туман ҳокимининг эгалик қарори йўқлигини маълум қилиб, ушбу уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаб, давлат рўйхатидан ўтказиб бериш тўғрисида мурожаат қилган. 

Ушбу мурожаат юзасидан фуқаро Сағдуллаев Анвархоннинг марҳум онаси Сағдуллаева Минавар номига кадстр хужжатларини расмийлаштириб, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги 1060-сонли ҳамда 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарорларига мувофиқ давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат этиши лозимлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилган. 

Ўзбекистон Деҳқонлар уюшмасининг 1995 йил 7 мартдаги №1-сонли умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланган рўйхатнинг 135-тартиб рақамида фуқаро Сағдуллаева Минаварга 1000,0 кв.метр ер майдонида уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратилиши кўрсатилган бўлиб, ушбу шу ер ажратиш қарори асосида фуқаро Сағдуллаев Анвархон томонидан жорий йилнинг 9 апрель куни Ягона интеактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари маркази орқали қилган мурожаати асосида 118-сонли “Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган якка тартибдаги турар жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси”га кўра, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг Оқдарё туман филиали томонидан 2021 йил 9 апрелда мазкур уй-жойга кадастр йиғма жилди шакллантирилган ва 1718203/R-A1697381-рақам билан давлат рўйхатига олинганлиги маълум бўлди.

Ушбу мурожаати ижобий ҳал этилганлигидан фуқаро Сағдуллаев Анвархон кадастр соҳаси ходимларидан мамнун эканлигини билдирди.

Давлат кадастлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page