Кадастр соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар

Кадастр соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

1.        Жорий йилнинг 15 ноябрь санасида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ-728-сон Қонуни қабул қилинди ва мазкур Қонун 16-ноябрдан расман кучга кирди.

Қонун билан қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин этиб белгиланди:

 🔹юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;

🔹фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);

🔹хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);

🔹бўш турган ерлар.

Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилиши мумкин:

📝 умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;

💻ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш орқали.

 Қонун билан хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланадиган ҳолатлар белгилаб берилди. Унга кўра қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштиришни рад этилади: 

❌ хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;

❌ ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;

❌ ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;

❌ аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;

❌ давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;

❌ хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;

❌ аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;

❌ хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.

Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

📌Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.

🕐 Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

  2.        2021-йил 29-сентабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастрлари соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 610-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

 🔹 «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмайдиган бўлди.

 🔹 Шунингдек, Ҳукумат қарори билан кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби (2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарори)га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

 Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилган ишлар билан таништириб ўтами.

 Ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қурилишига оид 15 416 та (2 496,5 га) қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Шундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 8 395 та (1 911 га),

аҳоли пунктлари ерларда 6 331 та (487 га),

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 га),

ўрмон фонди ерларда 31 та (3 га),

сув фонди ерларда 83 та (2 га),

захира ерларда 559 та (91 га)ни ташкил этади.

 Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида:

15 416 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 2 886 таси (847,7 га) бартараф этилди;

ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 500 та (1 173 га) тақдимномалар киритилди,

2 655 та (260,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди,

2 159 та (233,6 га) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;

ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 4 720 та (805,9 га) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмасликка оид 25 680 та ҳолат аниқланди.

Юқорида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жарималар қўлланилди.


Report Page