Кадастр соҳаси бўйича аҳолидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialУйимни кадастр қилдирмоқчиман. Қаерга мурожаат қилишим керак? Кадастр идорасигами ёки давлат хизматлари марказигами.
Жавоб:
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун ариза билан давлат хизматлари марказларига мурожаат қиласиз. Кадастр идораларига келишингиз шарт эмас. Шунингдек, интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза беришингиз ҳам мумкин. Бугунги кунда кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
3. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш
6. Фуқаролар номида шаҳсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш
8. Республика худудидаги кўчмас мулк объектида хатлов/таъқиқ мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этиш
9. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш
10. Кадастр паспортини тайёрлаш.
Кадастр ҳужжати тўғрисида маълумот беринг. Илгарилари кадастр ҳужжати десак қўлимизга бир уюм қоғозлардан иборат папка берилар эди. Хозир эса бир дона пластик карта беришмоқда.
Жавоб:
Ҳурматли фуқаро хавотирга ўрин йўқ. Кўчмас мулкка оид барча ҳужжатларни ўзида жамлаган папка кадастр йиғмажилди дейилади ва у кадастр идораларининг архивларида доимий сақланади. Сизга бериладиган карта эса кадастр картаси дейилади ва унда кадстр йиғмажилдида мавжуд бўлган барча ҳужжатларнинг электрон шакли жойлаштирилган бўлади. Кадастр картаси йўқолганда ёки яроқсиз холга келиб қолганида уни тиклаш онсон ҳисобланади, ҳужжатлардан иборат йиғмажилд эса Кадастр архивларида сақланади.
Тадбиркорман. Яқинда нотурар бино қурдим. Фойдаланишга қабул қилиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ меннинг мурожатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқилиб камчиликлари бўлганлиги сабабли рад этилди. Мен яна қайта мурожаат этганимда тўлов тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?
Жавоб:
ВМнинг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг
7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.
Мен кўчмас мулк харид қилдим ва кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?
Жавоб:
ВМнинг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан низомга кўра “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган. Олди-сотди шартнома нотариал тартибда рамийлаштирилган тақдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.
Мен тадбиркорлик билан шуғулланиш учун аукциондан ер майдони ютиб олдим. Мазкур ер участкасига кадастр ҳужжатини шакллантирсам бўладими?
Жавоб:
Бўлади. Бунда кадастр паспортини шакллантириш учун ариза ДХМга мурожаат қиласиз.
Менга ер керак тадбиркорлик қилмоқчиман. Ҳокимиятга борсам кадастрга жўнатди, кадастрга борсам бизда ер беришга ваколат йўқ деяпди. Кимга ишонай?
Жавоб:
Ҳурматли фуқаро Сиз Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ишонинг. Қонун ҳужжатларига кўра бугунги кунда республикамизда уй-жой қуриш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонларини ажратиш аукцион орқали амалга оширилиши белгилаб берилган. Бунинг учун махсус e-auksion.uz сайти фаолият юритади. Агарда сизга кимдир ер олиб беришни вада қилган бўлса, бу фирибгарлик ҳисобланади. Яна қайтараман бугунги кунда республикамизда уй-жой қуриш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдонларини ажратиш аукцион орқали амалга оширилади.
Аукционда қатнашиб ерни ютиб олган ғолибга ҳокимият томонидан қарор чиқариладими?
Жавоб:
Йўқ ҳеч қандай қарор чиқарилмайди. Туман (шаҳар) ҳокимлиги 5 иш куни ичида Инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради. Кадастр агентлиги органлари эса 2 иш куни ичида Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва аукцион ғолибига Давлат реестридан электрон кўчирма юборади.
Қандай сабабларга кўра янги ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?
Жавоб:
Фармон билан ушбу ҳуқуқлар бекор қилинмаган.
Фармоннинг 2-банди билан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган ҳамда айнан шу бандда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши белгиланган.
Бир шахс бир нечта ер олиши мумкинми?
Жавоб: Ҳа мумкин. Амалдаги қонунчилигимиз бўйича фуқро ҳамда тадбиркорларнинг ер олиш миқдори чекланмаган. Ҳар ким имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда аукцион орқали ер савдоларида иштирок этиши ва ҳарид қилиши мумкин.
Ўзим водийда яшайман. Тошкентдан тадбиркорлик учун ер олсам бўладими?
Жавоб: ҳа албатта бўлади. Аукцион савдоларида эркин иштирок этишингиз мумкин. Бунга қаерда яшашингизнинг алоқаси йўқ.
Аукцион савдосини кадастр ўтказадими? Кадастр агентлигини аукцион жараёнларидаги ўрнини айтиб берсангиз?
Жавоб:
Аукцион савдосини кадастр идоралари ўтказмайди. Кадастр идоралари мавжад бўш ер майдонларини “YERELEKTRON” автоматлаштирилган дастурга киритади ва бир нечта давлат идораларидан тузилган комиссия хулосасига кўра ер аукционга чиқади йки сабаби кўрсатилиб қайтарилади. Бу кадастр идорасининг аукцион савдосигача бўлган иштироки. Аукцион савдосидан кейинги вазифаси эса аукцион ғолибининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва аукцион ғолибига Давлат реестридан электрон кўчирма юборади.
Ҳозирги кунда фуқароларнинг номида турар-жой бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани неча кунда олиш мумкин?
Жавоб:
Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 2 февралдаги 535-сонли қарорига асосан фуқароларнинг номида турар-жой бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив хизматлар портали орқали ариза топширилиб, тўловлари тўлангандан сўнг 3 иш кунида жавобини олиш мумкин. Кўрсатилган хизмат учун давлат божи базавий хисоблаш миқдорининг 3% ташкил этади.