Кадастр ходимлари коронавирусга қарши вакциналар билан эмланмоқда

Кадастр ходимлари коронавирусга қарши вакциналар билан эмланмоқда

https://t.me/samkadastr
Эмлаш жараёни

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 3 август куни ўтказилган видеселекторда пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда эканлигини билдириб, «Вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти - вакцинация», - деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг, Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини мажбурий профилактик эмлаш ҳамда ходим эмлашни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигини кўзда тутувчи “Мажбурий эмлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонунга кўра, Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиаллари ходимлари ҳам ўз хоҳишлари билан мамалакатимизда қўлланилаётган коронавирусга қарши вакциналар билан эмланишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 6 август ҳолатига Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларидаги жами ходимлар сони 96 нафарни ташкил этади. Шундан, вакцина олган ходимлар сони 62 нафар (65%), вакцина билан эмланиши кутилаётган ходимлар сони 34 нафар (35%)ни ташкил этмоқда.

 Шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) филиалларидаги жами ходимлар сони 593 нафарни ташкил этади. Шундан, вакцина олган ходимлар сони 337 нафар (57%), вакцина билан эмланиши кутилаётган ходимлар сони 249 нафар (42%)ни ташкил этмоқда.

Соҳа ходимлари ўртасида коронавирусга қарши вакцинация ишлари тизимли назорат остида ташкил этилиб, жадал олиб борилмоқда.

COVID-19 га қарши вакциналар тўғрисида кўп бериладиган САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. (кўриш)

Зеро вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим омили – вакцина!

Кадастр агентлигининг ва Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилоят бошқармалари Ахборот хизмати


Report Page