Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларидаги ер назоратчи инспекторлари томонидан ўтказилган хатлов натижалари.

Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларидаги ер назоратчи инспекторлари томонидан ўтказилган хатлов натижалари.


Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларидаги ер назоратчи инспекторлари томонидан жорий йилнинг 3 ой мобайнида ўтказилган хатлов натижаларига кўра: 47,9 гектар ер майдонида ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ҳанузгача ўтказмаган 652 нафар жисмоний шахсларга жарималар ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари 402 та ҳолатда 17,88 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Шундан 6,85 гектари уй-жой қуриш мақсадида, 1,25 гектар нотурар жой қуриш, 0,08 гектар балиқ ҳовуз ва 8,24 гектар бошқа мақсадларда эгалланган.

Ер майдонларининг 17 гектари экин ерлар, 0,58 гектар кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 1,21 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларидир.

Аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан қонун бузилишини содир этган шахсларга 402 та ёзма кўрсатмалар, ҳамда 310 та маҳаллий ҳокимликларга тақдимномалар,ушбулар юзасидан прокуратура органларига маълумотлар киритилди,Шунингдек ер қонун бузилишининг 57 та ҳолати жойида бартараф этилди.

КАДАСТР АГEНТЛИГИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Телеграм: https://t.me/yermulkkadastr_xorazm

facebook: https://www.facebook.com/yermulkadastr

Instagram: @xorazm_yermulkkadastr