Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошкармасида “Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошкармасида “Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

@buxkadastr

Кадастр агентлигининг Бухоро вилоят бошкармаси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14-январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–667-сон Қонуни туманларга чиқган ҳолда Кадастр агентлигининг туман бўлимлари иштирокида ўрганилиб, ерларни ноқонуний олиб қўйишнинг салбий оқибатлари, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тизимдаги барча соҳа ходимларига тушунтирилиб, ўқув семинарлар ташкил этилди. 

Ўқув семинарларда Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси “Ер ва кадастр назорати бўлими” бошлиғи А.Тойиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14-январдаги ЎРҚ–667-сон Қонунининг мазмун моҳияти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 01 февралдаги 27-04-сонли буйруғи билан таништириб, кодексга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар киритилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, (2002-моддаси) Ерни ноқонуний олиб қўйиш - мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, 

- мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солинишга сабаб бўлади.

 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (2295-моддаси)га маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:

 - БҲМнинг 250 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 

360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,

 БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, 

 муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади -деб соҳа ходимларга тушунтириб ўтди.



Report Page