Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасида "Ер ва кадастр назорати" йўналишида Пресс-тур ташкил этилди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасида "Ер ва кадастр назорати" йўналишида Пресс-тур ташкил этилди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси

Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ўзбошимчалик билан иморатлар қуриб олинишининг олдини олиш, давлат кадастрларини юритиш тартибига риоя этилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, бошқарма ва унинг туман бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президнетининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва Давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомилаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли қарорларида белгилаб берилган вазифалар яъни ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан доимий назорат олиб бориш, аниқланган ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Шунингдек, Ўзбекситон Республикаси “Ер кодекси” ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар”ларда белгиланган ваколатлар доирасида ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш ҳамда ер қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, ерлардан самарали, мақсадли фойдаланиш, уларни асраб авайлаш мақсадида вилоятимиздаги давлат инспекторлари томонидан бугунги кунгача 13 маротаба оммавий ахборот воситаларда чиқишлар қилинди. Шу жумладан 4 маротаба телевиденияда, 9 маротаба газеталарда, шунингдек 41 маротаба ижтимоий тармоқларда соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар ва тарғибот-ташвиқот соҳасига оид чиқишлар қилиниб кенг оммага етказилиши таъминланди.

Жумладан, босма оммавий ахборот воситалари орқали яъни вилоятнинг Андижоннома газетасида “Ер участкасига бўлган ҳуқуқингиз давлат рўйхатидан ўтказилганми”, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқингиз давлат рўйхатидан ўтказилганми” мавзусида мақолалар чоп этилиб кенг оммага етказилди. 

Шунингдек, Ер ва кадастр назорати соҳасида бошқарма ҳамда туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва оқилона фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини белгилаш тўғрисидаги топшириқлар ижроси юзасидан кунлик тизим шакллантирилган бўлиб, ҳисобот кунига қадар 146 та ҳолатда 46,9 га ер майдонидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган.

Маълумот учун 40 та ҳолатда уй-жой қуриш, 70 та ҳолатда нотуар бинолар, 17 та ҳолатда томорқа сифатида, 5 та ҳолатда балиқ ҳовуз, 4 та ҳолатда теракзорлар, 10 та бошқа ҳолатда ер майдонлари ноқонуний равишда эгаллаб олинган.

Ушбу аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан туман бўлимлари ва бошқарма ходимлари томонидан аҳоли орасида мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар жойларда аниқланган 146 та ҳолатнинг, 13 таси яъни
(10% фоиз) бартараф этилди
ва ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрига қайтарилишига эришилди, 14 та ҳолатда суд органларига ноқонуний биноларни буздириш бўйича даъво аризалар киритилди.

Бундан ташқари, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан фуқаролар томонидан ҳанузгача ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 68-1-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилмоқда.

Мазкур ҳолатлар бўйича вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами 569 та ҳолатда 140 млн. 464 минг сўм жарималар қўлланилиб, ушбу қўлланилган жарималарни 361 та ҳолатда 57 млн. 990 минг сўм миқдоридаги жарималар ундирилди ҳамда 208 та ҳолатдаги жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, тизимдаги Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали вилоятдаги 328 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 228 минг 372 та
(37 фоиз)
кўчмас мулклар қайта хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатлов якунларига кўра 1 минг 754 гектар ер майдонида жойлашган қўшимча
11 минг 23 та янги
кўчмас мулклар яъни 9 минг 617 та уй-жойлар ҳамда
1 минг 406 та
нотурар-бинолар аниқланди. Аниқланган кўчмас мулк идоралараро интеграциялашган “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилиши натижасида Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан маҳаллий бюджетга қўшимча солиқлар ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ҳамда инвесторларга қулай ва шаффоф шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ижроси бўйича "YERELEKTON" атвоматлаштирилган ахборот тизимига ўтган давр мобайнида 94,0 гектар ер майдонида жойлашган 3 минг 644 та бўш ер участкалари дастурга киритилди ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиб, 1 минг 220 та ер участкаларига ижобий хулоса берилганлиги сабабли “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн савдо майдончасига сотувга чиқарилди ҳамда 30,0 гектар ер майдонида жойлашган 1 000 та ер участкалари тадбиркорлик субъектларига сотилиши таъминланди. Шунингдек, ҳозирда аукцион савдоларига чиқарилиши кутилаётган 455 тадан ортиқ ер участкалари мавжд.

Пресс-тур якуни бўйича журналистлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ҳамда бошқармадаги мавжуд замонавий технологиялар (Дрон)дан фойдаланиш ва иш самарадорлиги бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати

Telegram |Instagram |Twitter |Facebook








Report Page