Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидa фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирокида Кадастр агентлигининг Комплаенс назорат хизмати бошлиғи раислигида "Коррупцияга қарши кураши ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш” юзасидан давра с…
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасиМазкур тадбирда тизимдаги барча ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларини содир этилишини олдини олиш ва тарғибот-профилактик тадбирлари олиб борилишига қарамасдан коррупцияга оид жиноятларни содир этиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги, бундай жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлим ва филиал рахбарияти ҳамда масъул шахслар томонидан қўл остидаги ходимлари ўртасида корррупцияга қарши курашиш борасида етарли даражада ишлар олиб борилмаганлигидан далолат беришлигини таъкидлаб ўтди. Йиғилиш раиси филиал ходимларининг аксарияти ёшлар бўлиб узоқ вақтдан буён ишлаб келаётган ходимлар ёшларга доимий равишда маслахатлар бериб, тушунтириш ишларини олиб бориш кераклигини, коррупцияга қарши кураш ҳар бир ходимнинг бурчи эканлигини яна бир-бор эслатиб ўтди.
Ўтган 2019-2020 йил мобайнида 8 (саккиз) нафар соҳа ходимлар томонидан таъмагирлик, мансабини суистеъмол қилиб фуқаролардан пора сўраганлиги натижасида бугунги кунда уларга нисбатан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан тегишли қонуний чоралар кўрилишига олиб келганлигини билдирди.
Бундай профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соҳада коррупцион омилларни камайтириш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш ҳисобланади.