Кадастр агентлиги ҳамда давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказилди.
Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида шу йилнинг 11 июнь куни Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармалари томонидан Мирзачўл туманида сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда кўплаб ечимини кутиб турган масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек фуқароларга соҳада қандай шароит ва янги лойиҳалар жорий этилгани юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек фуқаро ва тадбиркорларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилди.
Қабуллардан асосий мақсад соҳадаги барча ислоҳотларнинг туб моҳиятини тушунтириш ва унинг амалга ошириш механизмларини юртимизда фаолият кўрсатувчи тадбиркор ва кенг жамоатчиликка етказишдир.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг!
https://t.me/Jizzax_kadastr_axborot