Кадастр Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан Матбуот анжумани ташкил этилди.

Кадастр Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан Матбуот анжумани ташкил этилди.

Кадастр Агентилиг Андижон вилояти бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 15-октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 80-сонли баёни 4-бандида “Коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормаларини кенг жамоатчиликка етказиб бериш бўйича ҳар бир ҳудудда пресс-конференциялар ташкил қилиш” вазифаси белгиланган эди.

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Кадастр Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжумани ташкил қилишдан асосий мақсад аҳоли ва тадбиркорлар учун бўш ер участкаларини аукцион тартибида реализация қилиш, ер муносибатлари ва кадастр тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги бошқарув тизимини жорий этилиши, ер ҳисобини тўлиқ юритиш ва ҳужжатларни рақамлаштириш, бўйича комплекс вазифалар, яратилаётган шароитлар, қулайликлар ҳамда бошқармада коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсад қилинган.

Матбуот анжуманида бугунги кунда Кадастр агентлиги тизимида олиб борилаётган ислахотлар юзасидан журналистларни қизиқтирган жихатлари бўйича берилган бир қатор саволларига бошқарма бошлиғи томонидан жавоблар берлди. Шунингдек ўтган уч йил мобайнида 8 нафар кадастр ходими коррупцион ҳолатга йўл қўйганлиги, бу эса сохани имиджига таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда фуқароларнинг хақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги ҳам такидлаб ўтди.

Шунингдек, Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан 2020 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори бўйича тушунтиришлар бериб ўтди. Ушбу қарор билан кадастр хизматларини кўрсатишда 5 та маъмурий регламент тасдиқланганлиг ҳамда кадастр паспортларнии тайёрлаш муддатлари қисқарганлиги алоҳида такидлаб ўтилди.

Анжуманда журналистлар ҳамда блогерлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди ҳамда билдирилган талаб ва таклифлари кенг жамоатчилик асосида муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгусида шу каби тадбирларни журналист ва блогерлар иштирокида мунтазам ўтказиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган янгиликларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан анжуман иштирокчилари ўзаро келишиб олинди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти
бошқармаси матбуот хизмати

Report Page