КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР


Айни дамда ҳар бир тумандаги газ таъминоти бўлимларида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича кенг чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Қолаверса, эрта совуқ кунларда аҳолига бир меъёрда газ етказиб бериш билан бирга аҳоли хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа саналади.

Шу мақсадда, газ таъминотида олиб борилаётган бугунги ислоҳотларнинг барчаси аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти учундир. Бу масъулиятни эса “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳамда 11 та тумандаги газ бўлимлари ходимлари ҳис этган ҳолда жойлардаги мавжуд газ тақсимлаш пунктларини ўз вақтида назорат қилиб, техник-тафтишдан ўтказиш, мукаммал таъмирлаш ва бўёқлаш каби вазифаларни бажаришмоқда.

Шу кунгача, Филиал ва тумангаз таъминоти бўлимлари томонидан 159,5 км ер усти газ қувурлари тикланди ва бўёқланди. 95 дона юқори босимли ва 2075 дона ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари техник-тафтишдан ўтказилди. 229 дона юқори ва ўрта босимли ГРПлар мукаммал таъмирланиб, 100 дона юқори ва 763 дона ўрта босимли ГРПлар бўёқланди. 1097,3 км ер ости газ қувурлари ҳолати прибор билан текширилди.

Жумладан, “Сергелитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Қўшқўрғон” МФЙдаги 1101 та ерли аҳоли хонадонлари учун 5 та газ тақсимлаш пунктлари назорат қилинди ҳамда ер ости қудуқларида аниқланган носозликлар вақтида бартараф этилди. (Туманда 65606 нафар аҳоли истеъмолчилари мавжуд.)

"Чилонзортумангаз” таъминоти бўлими томонидан ҳам “Чилонзор” ва “Муқимий” кўчалари кесишмасмида ер ости газ қувурлари учун қудуқ ўрнатилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди. (Туманда 70515 нафар аҳоли истеъмолчилари мавжуд.)

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъмноти филиали матбуот хизмати


Report Page