КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ



Республикамизда аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда. Мазкур, таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 9 октябрь куни, Нурафшон шаҳар, “Ойбек” МФЙ ҳудудидаги жами 557 та аҳоли хонадонларида ва 8 та улгуржи истеъмолчиларида соат 13:00 дан 18:00 гача, Тошкент тумани, “Масалбой” ҳудуди, “Мажнунтол” МФЙ ҳудудидаги жами жами 3680 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Тошкент тумани, “Чош-тепа” ҳудуди, “Сабзавот” МФЙ, “Гулзор” кўчасидаги жами 50 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Бўстонлиқ тумани, “Кичиксой” МФЙ, “Қардошлар” ва “Товоқсой” МФЙ, “С.Раҳимов” кўчаларидаги жами 205 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Зангиота тумани, “Хонобод” ҳудуди, “Истиқлол” МФЙ, “Миришкор” кўчаси  ҳудудидаги жами 180 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача, Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 10800 та аҳоли хонадонларида ва 60 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, Бўка шаҳри “Янги хаёт”, “Тошлоқ”, “Наврўз”, “Ўзбек”, “Дўстлик”, “Гулистон” ва “Маданият” МФЙ ҳудудида яшовчи жами 3500 та аҳоли хонадонларида ва 50 та улгуржи истеъмолчиларида соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, 2019 йил 10-12 октябрь кунлари Бекобод шаҳар, “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида яшовчи жами 210 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан соат 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати



Report Page