КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

И.Ержанов

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” МЧЖнинг “Амударётумангаз” филиали томонидан табиий газ истеъмолчиларини етарли даражада табиий газ билан таъминлашда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туман аҳолисига бугунги кунда 5 та “Манғит-1”, “Манғит-2”, “Тўлқин”, “Бердақ” ва “Қипчоқ” газ тақсимлаш станциялари орқали 12413 та хонадонга узлуксиз табиий газ етказилмоқда. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, табиий газ фойдаланишда туман бўйича умумий 407,7 км газ тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 53,5 км юқори босимли, 65,3 км ўрта босимли ва 288,9 км паст босимли газ тармоқларидир. Газ қувурларининг 15,8 км ер остида ва 392,0 км қисми ер устида жойлашган. 

Бугунги кунда туман аҳолисини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида филиалнинг Авария тиклаш хизмати куну-тун мехнат қилмоқда. Филиал газ хўжалигини 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, 230 дона ГТПни тафтиш қилиш, бир донасига жорий таъмирлаш, 35,0 км газ қувурларини босим остида зичликка синаш ишлари, 42,0 кмдаги ер ости қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш, шунингдек, 5 км газ қувурларини бўёқлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда Манғит шаҳридаги Д-219 мм узунлиги 1,2 км бўлган ўрта босим ва “Фаровон” ва “Олмазор” МФЙ ҳудудларида жойлашган Д-273 мм.даги узунлиги 1,6 км бўлган юқори босим газ тармоқларида таъмирлаш, бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туманниг энг чекка, табиий газ билан таъминланган ҳудудларида ҳам газ етказиб бериш билан боғлик масалалар ижобий ҳал этилмоқда. Тизимда бундай ишларнинг йўлга қўйилиши соҳадаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бериши шубҳасиз.

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” МЧЖ матбуот хизмати

Report Page