КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2019 йил 18 ноябрь куни ер усти газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани «Қушқўнди» маҳалласи «С.Зокиров» кўчаси ҳудудидаги жами 310 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар ҳамда Оҳангарон тумани, «Бирлик», «Қизилсой», «Телов», «Қорабалиқ», «Санам», «Қорасуевка», «Сусам», «Чувилдоқ» ва «Илғор» МФЙ ҳудудларидаги жами 3026 та газ истеъмолчиларига соат 8:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Шунингдек, Қуйичирчиқ тумани, «Сергели» МФЙ «Эркин» кўчаси ҳудудидаги газ қувурларида носозлик туфайли жами 63 та аҳоли хонадонларига газ таъминоти вақтинча тўхтатилиб, 2019 йил 18 ноябр куни таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати




Report Page