КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


Республикамизда аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда. Мазкур, таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 16 октябрь куни, Қибрай тумани, “Учхоз” МФЙ “Фаровон” кўчаси ва “Салар” МФЙ “Боғистон” кўчаси ҳудудидаги жами 90 та аҳоли хонадонларида соат 17:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, 2019 йил 17 октябрь куни Зангиота тумани, “Хонобод” қишлоғи, “Хонободтепа” МФЙ ҳудудидаги жами жами 210 та аҳоли хонадонларида соат 13:00 дан 17:00 гача, Юқоричирчиқ тумани, Жамбул ҳудудидаги жами 2800 та аҳоли хонадонларида соат 12:00 дан 17:00 гача, 2019 йил 18-19 октябрь кунлари Паркент тумани ҳудудидаги жами 24690 та аҳоли хонадонларида ва 606 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати

Report Page