КУТУБХОНАГА СОВҒА - КИТОБ

КУТУБХОНАГА СОВҒА - КИТОБ


Жорий йилнинг 27 май куни шаҳар ҳокими Музаффар Салиев томонидан ўтказилган йиғилишда ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, айниқса тўртинчи ташаббус саналмиш ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Шаҳар ҳокимлиги, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ёш авлоднинг китобга бўлган меҳрини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг илмий-бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни уларга чуқурроқ сингдиришга эришиш мақсадида барча маҳаллаларда кутубҳоналар ташкил қилиш бўйича ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллаларда ташкил этилаётган кутубҳоналар китоб фондини энг сара илмий, адабий, классик ва энциклопедик адабиётлар билан тўлдириш, жумладан фарзандларимиз онгини, маънавиятини сара миллий ва турли миллатлар адабиёти билан бойитиб боришга эришиш экан, бу эзгу ишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.

Шаҳар ҳокимлиги, ташкилотлар томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Шу мақсадда бугун ташкил этилаётган маҳалла кутубхоналарига 1000 дан ортиқ сара китоблар топширилди. Тарғиботлар самараси ўлароқ айни пайтда маҳалла кутубҳоналарига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари саналмиш қимматли китоблар жамланмасини топшираётганлар сони кескин ошиб бораётганлиги боис китоблар сони кўпаймоқда.


Report Page