KUN.UZ САЙТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН "АСАКАДАГИ "ЮКСАЛИШ" МАҲАЛЛАСИДА МУАММОЛАР "ЮКСАЛЯПТИ" САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ

KUN.UZ САЙТИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН "АСАКАДАГИ "ЮКСАЛИШ" МАҲАЛЛАСИДА МУАММОЛАР "ЮКСАЛЯПТИ" САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ


Жорий йил 30 март куни kun.uz сайтида эълон қилинган юқоридаги каби сарлавҳа остидаги мақолада Андижон вилояти Асакадаги "Юксалиш" маҳалласидаги муаммолар қаторида тизим фаолиятига доир масала, яъни аҳолининг ҳудуддаги газ таъминоти ҳақидаги эътирози ўрганилди.

Мақолада келтирилган Асака тумани бўйича 2019 йилда жами 4 609,6 тонна, йил бошидан даврий режага нисбатан 1 120,23 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган. Амалда 1 464,22 тонна (131%), режага нисбатан 343,99 тонна кўп етказиб берилди.

Асака туманининг Юксалиш (Олақанот) МФЙ ҳудудида суюлтирилган газдан фойдаланувчи 561 та аҳоли хонадонларига "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан 465 дона маиший газ баллон етказиб берилган.

Ушбу истеъмолчилар ўрнатилган тартибда апрель ойи якунига қадар маиший газ баллонлар билан таъминланиши юзасидан "Андижонгаз" ҳудудий газ таъминоти филиали масъулларига кўрсатма берилди ва ижроси бўйича назорати таъминланади.

Шу ўринда ҳудуддаги истеъмолчилар белгиланган муддадда ушбу кўрсатма ижроси юзасидан жамиятнинг Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш гуруҳининг қуйидаги алоқа манзиллари орқали хабар қилишлари сўралади:

Telegram-bot орқали "UNG мулоқот"

@uzneftgazbot

Facebook‘даги "Аҳоли мурожаати" орқали

https://www.facebook.com/ungobrashenie

Расмий веб-сайти орқали "Мурожаат"

http://uzneftegaz.uz/uz/contacts/

Ишонч телефони орқали

ҳар ҳафта душанбадан жумага қадар соат 10.00 дан 16.00 гача +998994443949 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.