KUN.UZ САЙТИДА 2020 ЙИЛ 29 АПРЕЛЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ҚЎШТЕПА ҲОКИМИ ТАДБИРКОРНИ ЕНГИШ УЧУН ЯНА НИМАЛАР ҚИЛМОҚДА? КАРАНТИН ВАҚТИДАГИ ШОШИЛИНЧ СУД ВА ҲОКИМНИНГ НОҚОНУНИЙ ҚАРОРИ” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА ОИД

KUN.UZ САЙТИДА 2020 ЙИЛ 29 АПРЕЛЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ҚЎШТЕПА ҲОКИМИ ТАДБИРКОРНИ ЕНГИШ УЧУН ЯНА НИМАЛАР ҚИЛМОҚДА? КАРАНТИН ВАҚТИДАГИ ШОШИЛИНЧ СУД ВА ҲОКИМНИНГ НОҚОНУНИЙ ҚАРОРИ” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА ОИД

Ўзбекистон Республикаси Олий суди


Kun.uz сайтининг 2020 йил 29 апрелдаги «Қўштепа ҳокими тадбиркорни енгиш учун яна нималар қилмоқда? Карантин вақтидаги шошилинч суд ва ҳокимнинг ноқонуний қарори» деб номланган мақоласи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

 Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъвогар Қўштепа туман ҳокимлиги 2020 йил 4 март куни даъво аризаси тақдим қилиб, жавобгар «Олимбой хожи» фермер хўжалиги билан 2011 йил 10 февраль куни тузилган 01-16/08-сонли ер участкасини ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.

 Судья Х. Бойназаров томонидан даъво ариза 2020 йил 6 март куни иш юритувга олиниб, 2020 йил 13 март кунига тайинланган. Бир неча маротаба суд муҳокамалари ўтказилган.

 Суд мажлисида даъвогар, вакиллари, мутахассислар, жавобгарни раҳбари ва вакили қатнашган. Фермер хўжалиги пахта-ғалла йўналишидаги 40,7 гектар ер майдонига режадаги буғдой экилмасдан бошқа экин экилганлиги, «Фарғона дон маҳсулотлари» АЖ билан 2020 йил ҳосили учун шартнома тузилмаганлиги, 3 йил давомида пахта-ғалла режалари бажарилмаганлиги сабабли 2020 йил 31 март кунги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, ер ижара шартномаси бекор қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига кўра, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.

 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларининг ролини ошириш тўғрисида”ги 115-сонли Қарори 3-бандида ер муносабатлари билан боғлиқ низолар иқтисодий судлар томонидан қисқа муддатларда, тезкорлик билан кўриб чиқилиши лозимлиги тушунтирилган.

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 март кунги РС-13-20 сонли қарорининг 2-бандида карантин вақтида судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишларни кўриш мумкинлиги назарда тутилган.

 Тарафлар ўртасидаги мазкур низо ер муносабатлари билан боғлиқ низо бўлганлиги, мазкур ер майдони қишлоқ хўжалиги экинлари экилишига мўлжалланганлиги, кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар тоифасига кирганлиги боис, мазкур иш карантин вақтида санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда кўриб чиқилган.

2020 йил 22 апрель куни ҳал қилув қарорига нисбатан «Олимбой хожи» фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти киритилган. Шикоят иш юритишга қабул қилиниб, 2020 йил 12 май кунига суд мажлисига тайинланган.

 Иш ҳужжатларидан кўринишча, Фарғона вилояти Охунбобоев тумани ҳокимининг 2011 йил 29 январдаги 31-сонли қарорига асосан Т. Бобоев Ёдгорали ММТП ҳудудидаги экин майдонларидан «Олимбой хожи» фермер хўжалигига «Пахта-ғалла» йўналишида фаолият олиб бориши учун умумий майдони 66,6 гектар, шундан экин ер майдони 57,39 гектар ажратилган. 2011 йил 31 январь куни ижара шартномаси тузилиб, 2011 йил 10 февраль куни ушбу шартнома рўйхатдан ўтказилган. Ушбу шартнома юзасидан судга даъво тақдим этилган.

 Қўштепа туман ҳокимининг 2018 йил 2 октябрь кунги 1446-сонли қарорига асосан «Чорвачилик» йўналиши учун «Олимбой хожи» фермер хўжалигига «Қумтепа-Қамиштепа» ММТП ҳудудидаги заҳирада бўлган 59,8 гектар ер майдони, шундан 50,3 гектар экин ери ажратилган. Ушбу ерларни туман заҳирасига қайтариш юзасидан судда низо мавжуд эмас.

 

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати


Report Page