КУН ТАРТИБИДА МУҲИМ МАСАЛА

КУН ТАРТИБИДА МУҲИМ МАСАЛА


ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда “Қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида ота-оналарнинг роли ва ўрни” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва ҳарбий қисм раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари, оила аъзолари қатнашди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган тадбирда вазирлик тизимидаги ҳарбий қисм ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши, зиммасига юкланган вазифаларни бекам-кўст бажариши учун барча шарт-шароитлар яратилгани қайд этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг оилавий ва шахсий муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда ҳарбий қисм раҳбарияти билан бирга, ота-оналар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳам кўмаги зарурлиги таъкидланди. Хизмат давомида ва хизматдан ташқари пайтларда раҳбарият ва ота-оналар мустаҳкам алоқа ўрнатиши, ҳарбий хизматчиларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишда ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги айтилди.

Хизмат интизоми ва қонунчиликни бузишга мойил ҳарбий хизматчилар, ходимлар билан тарбиявий-профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича йўриқномалар берилди. Қонунбузилиш ҳолатлари таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида ИИВ ва ҳарбий қисм раҳбарияти иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтаришди.  

Шерали ТЎРАЕВ,

кичик сержант.

Report Page