КУН ҚАҲРАМОНИ

КУН ҚАҲРАМОНИ


Она Ватан осойишталигининг жонкуяр ҳимоячиси бўлишни ёшлигидан орзу қилган капитан Арзибек Есемуратов 1989 йилнинг 15 февраль куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида таваллуд топган. Дастлаб, у 2008 йилда Тошкент саноат касб-ҳунар коллежини, сўнгра эса, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини муваффақиятли тамомлайди.

Илк хизмат фаолиятини 2011 йили пойтахт ИИББ ППХ бригадаси 1-отряд сафдор-милиционери лавозимида бошлаган ёш ходим устозларидан касб сирларини мукаммал ўрганиб, 2015 йилдан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисмда, 2017 йилдан эса, Тошкент шаҳридаги 7534-ҳарбий қисмда взвод командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, 2020 йилдан мазкур ҳарбий қисм батальон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида самарали хизмат қилиб келаётир.

Шунингдек, тиришқоқлиги ва уддабуронлиги билан барчага намуна бўлиб келаётган тиниб-тинчимас бу йигит ўзига берилган топшириқларни ҳам фидойилик билан адо этяпти. Шу билан бирга, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бундан ташқари, ёш ҳарбий хизматчиларни она Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бераётир.

Шу сабабли, хизмати давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган капитан Арзибек Есемуратовнинг она юртимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантирилган.

Шундай экан, биз ҳам унинг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб, бундан-да, юқори марраларни забт этишини сўраб қоламиз!

Михли САФАРОВ,

“Postda” мухбири.

  


Report Page