Кредит ташкилотларининг муаммоли активлари билан ишлаш ва молиявий таҳлил қилиш бошқармаси бош иқтисодчиси

Кредит ташкилотларининг муаммоли активлари билан ишлаш ва молиявий таҳлил қилиш бошқармаси бош иқтисодчиси

CBU moderator

Мажбуриятлар:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ча Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, Ҳукумат қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига амал қилиш.
  • Раҳбарият томонидан юклатилган вазифаларни бажарилиши таъминлаш;
  • Банк балансидаги бошқа активлар сифатини ўрганиш ва баҳо бериш ҳамда банк балансида мавжуд дебитор қарздорликларни ўрганиш ва маълумотлар тайёрлаш;
  • Республика Марказий банки ва Бош бошқарма бошлиғи кўрсатмалари асосида ҳудуддаги кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари кесимида муаммоли активларини сўндирилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг мониторинг қилиш;
  • тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан самарадорлиги бўйича тегишли маълумотларни тайёрлаш, ўрганиш, таҳлил қилган ҳолда уларни умумлаштириш;
  • тижорат банклари билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ Ишонч қабулхонаси ва бевосита Марказий банкдан келиб тушган, шу жумладан "Ишонч телефони" орқали келиб тушган шикоятларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарур чораларни кўриш;
  • Бошқарма фаолиятида ижро интизоми, қонунчилик ва махфийликка риоя қилиш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Иқтисодиёт йўналишида олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Иш тажрибаси: Банк тизимида камида 4 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Хорижий тилларни билиш даражаси - рус тили - келаётган хат ва ҳужжатларни ўрганиш ва уларга саводли жавоб беришда, хорижий давлатларда ташкил этилаётган ўқув семинарларида тингловчи сифатида иштирок этишда фойдаланилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида, грамматик ва орфографик хатоларсиз ёзишни били1пи лозим.
  • "Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаʼ"ги, "Банк сири тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк тизимига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши.
  • Компьютер техникаси ҳамда дастурларида (MS Office) мукаммал даражада ишлай олиши лозим.
  • Компьютер, принтер (лазерли ва оддий), сканер ва бошқалардан фойдалана олиши керак.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар




Report Page