КРИМИНАЛИСТИК ТАДҚИҚОТДА ФОШ ЭТИЛДИ

КРИМИНАЛИСТИК ТАДҚИҚОТДА ФОШ ЭТИЛДИ


Ромитан тумани “Боғча” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ўғрилик жинояти содир этилди. Ўғри уйнинг кўча деразаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, кийим жавонидаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинади. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 Воқеа жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатлари давомида олинган қўл бармоқ излари устида олиб борилган дактилоскопик криминалистик тадқиқотлар ҳамда вилоят ИИБ Эксперт криминалистика марказидаги “Шахсни биометрик идентификация қилиш” тизими орқали ўтказилган текширув натижасида воқеа жойидан олинган бармоқ излари орасида Ибн Сино номли маҳаллада яшовчи Х.Х.ники ҳам бор эди. Мазкур гумондорнинг шахсига ойдинлик киритилиб, олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида унинг айби ўз тасдиғини топди.

Ҳозирги кунда гумонланувчи шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Э.РАДЖАБОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.

 


Report Page