KPI тизими ҳақида

KPI тизими ҳақида

Intellectual Software Technology
KPI тизими - Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (Key Performance Indicators, KPI) — мақсадларга эришишга ёрдам берувчи кўрсаткичларни шакллантиришга қаратилган ташкилотларнинг баҳолаш методикаси. KPI дан фойдаланиш ташкилотга нафақат бозордаги ўрнини баҳолаш, балки фаолиятининг ички механизмларини ҳам кўриб чиқиш имконини беради.
  • Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI) кўпинча мақсадларни сифат ва миқдорий ўлчашга ёрдам берувчи воситалар сифатида тушунилади. Қабул қилинган кўрсаткич қўйилган мақсадларга жавоб бермаса, ундан фойдаланишга ҳожат қолмайди. Бундай кўрсаткич ва баҳолашларни амалга оширишда дастурий таъминотларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу KPI ни қўллаш учун тушуниши керак бўлган асосий тамойиллардан биридир. Умуман, мақсад ва вазифаларни белгилашнинг моҳияти, уларни қайта кўриб чиқиш ва бошқариш замонавий бошқарув техникасининг асосини ташкил этган тушунчадир.
  • KPI тизимида корхона менежменти ва ходимлари фаолияти сонлар орқали ўлчанади. Индикаторлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижаси стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритишга кўмак беради.
  • KPI дан фойдаланиш корхона ёки жамиятларга ҳам ва бундан алоҳида бўлимлар ва ходимларга нисбатан ҳам қўлланилади. Тизим корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг мотивацион ва самарали тизимини кўрсаткичлар орқали кўриш имконини беради. (Ходимларни ишлатишда бонусли тизимлар бунга яққол мисол)


KPI ходимлар, бўлимлар ва бутун корхонадаги ишчанлик фаоллигини назорат қилиш шароитини яратади. Бошқача айтганда, бу тизим ютуқлар даражаси ва унга эришиш учун қилинган харажатлар даражасини ўзида акс эттирувчи фаолият натижадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.

Кўрсаткичларнинг икки асосий категорияси мавжуд – сифат ва миқдорий. Миқдорий кўрсаткичлар - бу ишлашни тавсифловчи молиявий кўрсаткичлар, шу жумладан даромад, фойда ва дебиторлик қарзлари. Сифат кўрсаткичлари, ўз навбатида, нотижорат кўрсаткичлар - мижозлар ташрифи режасини амалга ошириш, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш, ходимлар айланмаси ва бошқалар.

Кушимча қиладиган бўлсак. (KPI) вазифаси яъни, Компания фаолияти натижаларини баҳолаш. Стратегик вазифаларнинг аниқлигини таъминлаш, асосий эътиборни муҳим жараёнлар ва жиддий кўрсаткичларга қаратиш, фаолиятдаги кўрсаткичларнинг яхшиланаётгани ёки ёмонлашаётгани ҳақида хабардор қилиш, диққат-эътиборни талаб қилувчи жиддий омилларни бирхиллаштириш (идентификация қилиш)дан иборат.

Ўзимизнинг дастурий маҳсулотлардаги сотувчиларни савдо кўрсаткич диаграммалари

Мобил телефонингиз орқали корхонангизда бўлаётган барча жараёнларни кузатиб ва таҳлил қилиб туришингиз мумкин
"BDM Report" мобил иловаси


Дастурни ушбу ҳавола -> "BDM REPORT" орқали KPI тизимига мос хисобот дастурини видеосини кўришингиз мумкин.

Барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича ўртача ҳисобланган миқдор корхонанинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи сифатида ифодаланади.

Корхонанинг самарадорлик фаолияти қуйидаги изоҳлар орқали эътироф этилади.

Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз.

- 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада.

- 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас.

- 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада.

- 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада.

- 100 фоиздан ошса — юқори даражада.

KPI тизимининг сизга келтирадиган энг асосий фойдалари, ойлик ишда ишлайдиган ишчилар ёки корхона бўлимларини асосий қисмини вақт ўтса бўлди каби шахслардан ташкил топган бўлади. Унга сизнинг бизнесингизни ривожи ва сизнинг фойдангиз аҳамиятга эга эмас. Лекин сиз ишчиларингизни самарадорлигини оширишни бу билан бирга бизнесингизни ривожлантирмоқчи бўлсангиз ушбу ишчиларга маош бериш стратегиясини ўзгартиришингиз керак.

  1. Ишчилар гуруҳини ташкил этиш ва гуруҳ бошлиқларини сайлаш (Агар ишчиларингиз сони кўп бўлса мисол учун 20 дан ортиқ)
  2. Ҳар бир гуруҳдани ишчининг ишлаган иш миқдори ёки сифати кўрсатикичи(хисоботи)ни олиб юриш ва таҳлил қилиб туриш. (Таҳлилни гуруҳ бошлиғига топширишингиз ҳам мумкин)
  3. Барча гуруҳларни ишларини назорат қиладиган алоҳида менежер.
  4. Маош беришда 2-банддаги кўрсаткич ва таҳлилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ишчининг ишлаган кўрсаткичига қараб маош белгилаш.
  5. Гурух(филиал) бошлиқларини умумий гуруҳнинг корҳонага келтирган тушуми ёки фойдасига қараб маълум бир фоиздаги маош ажратиш.
  6. Гуруҳлар устидан менежерга эса умумий корҳонанинг фойдасига мувофиқ маош ажратиш.
  7. Энг яхши ишлаган гуруҳларни моддий ва манавий томондан рағбатлантириш.

Ундан ташқари корҳонанинг БАЛАНС кўрсаткичини ҳам мунтазам равишда кузатиб бориш керак. БАЛАНС корҳонадаги барча хисоблар бўйича маълум бир формулалар ёрдамида тузилган самарадорликнинг кўрсаткичи (Корҳонадан қарздор шахслар, корҳонадаги товарлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳисоби, корхона қарздорликлари, корхона бўлимлари ва ҳодимлари ҳисоби, умумий касса миқдори ва хаказо актив ва пассив ҳисоблар) ҳисобланади. Яни корҳонанинг ҳолати. Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткич диаграммаларида шу каби хисоблар акс эттирилган ва KPI тизими сизнинг бизнес соҳангизга қараб сиз ўрнатмоқчи бўлган дастурий таъминотда бўлиши керак.

Ҳўш, сизнинг бизнесингиз қайси ҳолатда? Ишчиларингиз ёки корхонангиздаги бўлимларни "эскилик сарқитлари"дан қолган ойлик тизимидан кечиб мехнатга яраша ҳақ тўлаш ва бизнесингиздаги иш самарадорлиги бу орқали фойдани ошириш вақти келмадмикан?!

Бизнесингизни модеренизация қилинг бизнесингизда бўлаётган ҳар бир жараённи кўрсаткичларини таҳлил қилиб туринг. Сизга керакмас нарсалар сизни бизнесингизни орқага тортади!



☎️ +998995160073

💻 @IST_Soft

📥 @IST_Contact_BOT

Report Page