KO'ZLARIMIZ HAQIDA SIZ BILMAGAN FAKTLAR👁️

KO'ZLARIMIZ HAQIDA SIZ BILMAGAN FAKTLAR👁️

TIBBIYOT_OLAMI

1. Оч яшил-жигарранг кўзлар аслида жигарранг пигмент остидаги ҳаворанг кўзлардир. Қўй кўзларни бир умрга ҳаворангга айлантирадиган лазер муолажаси ҳам мавжуд.

2. Биз севган одамимизга қараганимизда кўз қорачиқларимиз 45%га кенгаяди.


3. Инсон кўзининг шох пардаси акуланикига ўхшайди, шунинг учун, кўз жаррохлигида акула кўзи шох пардасидан фойдаланилади.


4. Очиқ кўз билан аксириб бўлмайди.


5. Кўзларимиз кул рангнинг 500 хилини ажрата олади.


6. Ҳар бир кўз барчаси ёруғликка таъсирчан 107 миллион ҳужайрага эга.


7. Эркакларнинг ҳар 12-си дальтоник - ранг ажрата олмайди.


8. Инсон кўзи фақат уч ранг қизил, кўк ва яшилни ажратади, қолган ранглар эса, уларнинг қўшилмаларидан пайдо бўлган.


9. Кўзларимиз диаметри 2,5смга яқин, оғирлиги 8грча келади.


10. Танамиздаги барча мускуллар ичида кўз мускуллари энг фаолидир.


11. Кўзларимиз туғилганимиздагидай қолади, бурун ва қулоқлар эса, ўсишдан тўхтамайди.


12. Кўз соққасининг фақат 1/6 қисмигина кўриниб туради.


13. Умримиз мобайнида биз 24 миллионга яқин турли тасвирларни кўрамиз.


14. Бармоқларимиз 40та ноёб хусусиятга эга, кўзнинг рангдор пардаси эса - 256. Айнан шу туфайли кўз тўр пардасини сканерлашдан хавфсизлик органларида кенг фойдаланилади.


15. "Кўз очиб-юмгунча" деб бежиз айтилмаган, чунки кўз мушаклари танамиздаги энг тезкоридир.


16. Кўзлар миямизга ҳар сония кўплаб ахборот етказади. Бу ахборот каналини йирик шахар интернет провайдери қуввати билан таққослаш мумкин.


17. Нигоҳимиз сониясига 50 буюмда тўхтайди.


18. Миямизга аслида тескари тасвир узатилади.


19. Кўз мияни бошқа аъзолардан кўра кўпроқ юклайди.


20. Ҳар бир кипригимиз 5 ойга яқин умр кўради.


21. Майя қабиласидагилар ғилайлик жозибали кўрсатади деб ҳисоблаганлар ва болалари ғилай бўлишига ҳаракат қилганлар.


22. 10 000 йил аввал барча одам кўзлари оч яшил-жигарранг кўринишда бўлган, Қора денгиз ўлкасидаги одам кўзи мутацияга учрагач, ҳаворанг кўзлар пайдо бўлган.


23. Агар фоточақнаш билан олинган суратда биттагина кўзингиз қизил бўлса (икки кўзингиз ҳам бир йўналишга қараётган ҳолда) сизда кўз ўсмаси бўлиш эҳтимоли бор. Бахтимизга 95% ҳолларда даволаш яхши натижа беради.


24. Кўз ҳаракатининг оддий тести натижасига қараб шизофрения касаллиги 98,3% ҳолларда тўғри ташхис қилинади.


25. Одамлар ва итлар - бошқалар кўзига қараб хулоса чиқарувчи ягона мавжудотлардир, итлар эса бундан фақат одамлар билан мулоқот қилаётганда фойдаланадилар.


26. Тахминан 2% аёлларда кам учрайдиган ген мутацияси туфайли кўз тўр пардасида қўшимча колбачалар бор, шунинг ҳисобига улар 100 миллион хил ранг ажратадилар.


27. Жонни Деппнинг чап кўзи кўр ва ўнг кўзи фақат яқин масофадан кўра олади.



28. Канадалик сиам эгизаклари умумий таламусга эга, шу туфайли улар бир-бирларининг фикрларини ўқий олади ва бири иккинчисининг кўзи билан кўра олади.


29. Инсон кўзи фақат ҳаракатланаётган буюмга қарагандагина узлуксиз ҳаракат қила олади.


30. Циклоплар ҳақидаги ҳиколар Ўрта ер денгизи оролларидаги аҳоли туфайли тарқаган. Улар йўқолиб кетган пакана филлар қолдиқларини топишган ва одамникидан икки баравар катта бўлган мия суягидаги марказий бурун бўшлиғини янглишиб кўз соққаси деб ўйлашган.


31. Космонавтлар коинотда гравитация туфайли йиғлай олмайдилар, кўз ёшлари кичик ҳалқачалар ҳосил қилиб кўзни ачиштира бошлайди.


32. Пиратлар кўзларини боғлаш йўли билан нигоҳларини палуба ва палуба остини кўришга тез кўниктирадилар. Шундай қилиб, уларнинг битта кўзлари ёрқин нурга, иккинчиси эса хира нурга кўниккан.



33. Инсон кўзи учун жуда мураккаб ранглар мавжуд, уларни "мумкин бўлмаган ранглар" дейишади.


34. Биз фақат баъзи рангларни кўрамиз, улар сувдан кесиб ўта оладилар. Кўзларимиз сувда ҳосил бўлгани учун эволюция мобайнида кўриш спектрини кенгайтирувчи бошқа ҳеч қандай сабаб бўлмаган.


35. Кўзлар 550 миллион йил аввал ривожлана бошлаган. Энг содда кўз бир ҳужайрали ҳайвонлардаги фоторецепторларнинг оқсил бўлаклари бўлган.


36. Баъзан афакия билан оғриган - кўз гавҳари йўқ одамлар нур спектрининг ультрафиолет рангини кўришлари ҳақида айтадилар.



37. Асаларилар кўзларида тукчалар бор, улар шамол йўналиши ва учиш тезлигини аниқлашга ёрдам берадилар.



38. Аполлон миссиясидаги астронавтлар кўзларини юмганларида чақнаш ва нур тасмаларини кўрганларини ҳикоя қилишган. Кейинроқ аниқланишича, бу Ер магнитосферасидан ташқаридаги коинот радиацияси уларнинг кўзлари тўр пардасини нурлантиргани сабабли содир бўлган экан.


39. Биз кўзларимиз билан эмас, миямиз билан кўрамиз. Ювилиб кетган хира тасвирлар кўз датчикларининг нотўғри қабул қилиши касаллиги натижасида содир бўлади ва кейин мия ҳам ўз хатолик ва "ўлик зоналари"ни қўяди.


40. 65-85% ҳаворанг кўзли оқ мушуклар - кардирлар.




"Tibbiyot olami" - biz bilan tibbiyotning haqiqiy olamida bo'ling!

Report Page