КОРРУПСИЯ ВА МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ: МУАММО ВА ЕЧИМ

КОРРУПСИЯ ВА МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ: МУАММО ВА ЕЧИМ


  КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ, ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА УНИВЕСИТЕТДА ФАОЛИЯТ ЮРУТИБ КЕЛАЁТГАН БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАРГА “ОДОБ-АХЛОҚ ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ” БОРАСИДА ЎҚУВ СЕМЕНАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

  Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023-йил 28-ноябрдаги 03/23-3334-сонли хати билан юборилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги "Ўзбекистон -2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ 300-сон қарори талабларига мувофиқ, ёшлар ўртасида коррупцияга нисбатан мутлақо муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциядан холи жамият йўлида амалга оширилаётган чора тадбирларни кенг оммага етказиш борасида самарали тарғибот ишларини ташкил қилиш мақсадида, Коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида, университетнинг таркибий бўлинмаларида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ходимларга одоб-ахлоқ ва коррупцияга қарши курашиш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

  Ҳафталик давомида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими, АРМ ходимлари ҳамда университет психолиги иштирокида семинар ўтказилди.

  Семинарда Университетнинг Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Ф.Тураев ҳамда университет профилактика инспектори капитан, Б.Найимовларнинг университетнинг таркибий бўлинмаларида фаолият юритиб келаётган ходимларга манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларининг олдини-олиш ва унга қарши курашиш мавзусида маърузалар ўқиб эшиттирилди мавзуга оид тегишли кўрсатмалар ва тушунчалар бериб ўтилди.  

  Шунингдек, коррупцияга нисбатан мутлақо муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциядан холи жамият йўлида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш олиб борилди. Қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2023-йил 27-ноябрдаги ПФ-200-сон Фармонига 1-ИЛОВА билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024-йилларга мўлжалланган “ДАВЛАТ ДАСТУРИ” тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.

 

   

 Ахборот хизмати

Report Page